Telegram’даги барча ёзишмаларингиз ва файлларингизни кўчириб олиш йўли бор!

  •   DiMaX
  •  2344
  •  06.09.2018 13:39

Telegram’даги барча ёзишмаларингиз ва файлларингизни кўчириб олиш йўли бор!

Еврокомиссия талабига кўра, Европа мамлакатлари ҳудудида амал қилувчи онлайн сервислар ўз фойдаланувчиларига уларда тўпланган маълумотларни юклаб олиш имконини беришлари лозим. Бу киши муайян сервисга боғланиб қолмаслиги, ундаги маълумотларини ўзига олиб қўйиб, аккаунтини йўқ қилиб юбора олиши учун ҳам зарур.

ЎҚИНГ: Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?

Жумладан, Ўзбекистонда анча оммабоп бўлган Telegram мессенжерида ҳам шахсий маълумотларни кўчириб олиб қўйиш имконияти тақдим этилган. Сиз ундан ўз аккаунтингиз ҳақидаги маълумотларни, контактларингиз рўйхатини, ёзишмалар ва уларда алмашилган файлларни юклаб олишингиз мумкин.

Бу эса қуйидаги ҳаракатлар ёрдамида амалга оширилади:

  1. Компьютерингиз ёки ноутбукингизда Telegram Desktop дастури бўлмаса, уни мана бу ердан юклаб олиб ўрнатасиз ва унда аккаунтингизга кирасиз.
  2. Дастурдаги асосий «Созламалар»га – «Настройки»га кириб, «Махфийлик ва хавфсизлик», яъни «Конфиденциальность и безопасность» бўлимига ўтасиз ҳамда пункт «Telegram’дан маълумотларни экспорт қилиш» – «Экспорт данных из Telegram» бандини босасиз.

ЎҚИНГ: Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

  1. Очилган ойнада айнан нималарни кўчириб олмоқчи эканингизни белгилаб чиқасиз: аккаунтингиз ҳақидаги маълумотлар, контактларингиз рўйхати, кишилар билан ёзишмалар, ботлар билан қилинган чатлар, гуруҳлар ва каналлардаги ёзишмалар, барча турдаги медиафайллар ва ҳоказо. Танлаб бўлганингиздан сўнг «Экспорт қилиш», яъни «Экспортировать» тугмачасини босасиз. Маълумотларни HTML ёки JSON форматида юклаб олиш мумкин – шулардан бирини танлайсиз. Шунингдек, қаерга кўчириб олишни ҳам танлашингиз мумкин (дастлабки созламаларига кўра, улар дастур ўрнатилган «Telegram» жилдининг ўзига юкланади).

  1. Токи тўлиқ кўчириб бўлмагунча Telegram Desktop дастурини ёпмай турасиз.

Тайёр – энди сиз ўз аккаунтингизни ўчириб юборсангиз ҳам, ундаги контактларингиз рўйхати, ёзишмаларингиз ва файлларингиз ўзингизда сақланиб қолади.

Telegram Desktop альфа-версиясида эса алоҳида бирор чатдаги ёзишманинг ўзини юклаб олиш функцияси ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!