Telegram’да йирик тозалаш: Ўзбекистондаги 13 миллион обуначи йўқ қилиниб, каналларга қизил тамға урилди!

  •   DiMaX
  •  2133
  •  26.02.2020 11:02

Telegram’да йирик тозалаш: Ўзбекистондаги 13 миллион обуначи йўқ қилиниб, каналларга қизил тамға урилди!

Юртимизда энг оммабоп мессенжер – Telegram маъмурияти вақти-вақти билан тозалаш ишларини ўтказиб туради. Шулардан навбатдагиси 15-20 февраль кунлари бўлиб ўтди, деб ёзади Telegram Analytics лойиҳасининг ўзбек тилидаги канали.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, энди барқарор Telegram’да ҳам чатларни саралаш мумкин!

Хабарга кўра, Telegram-каналларда обуначиларнинг сонини сунъий ошириш мақсадида уларга аъзо сифатида қўшиб қўйилган ботлар йўқ қилинган. Шу 6 кун (15-20 февраль) давомида каналлардан чиқиб кетишлар сонининг умумий миқдори қуйидагиларни ташкил қилди:

- 21.2 миллион (Россия)

- 14.5 миллион (Эрон)

- 13 миллион (Ўзбекистон)

- 1 миллион (Украина)

Бу кўпми? Шубҳасиз, бу – ўтган йиллар давомидаги энг кенг кўламли тозалаш ишлари бўлди, аммо, афсуски, бу энди Telegram'да ботлар йўқ, дегани эмас.

Бу яхшими? Албатта, негаки сиз ва биз фойдаланадиган Телеграм сунъий равишда ривожлантирилган (накрутка) каналлардан тозаланмоқда.

Тозалаш ишлари якунига кўра, TGStat'да 2169 та каналга сунъий равишда ривожлантирилганлик ҳақидаги қизил тамға қўйилди.

Эртами-кечми, бу ҳар бир сунъий равишда ривожлантирилган каналга дахл қилади ва бунинг оқибатида унинг нуфузига катта путур етади. Ўйлаб кўринг, бундай хизматлардан фойдаланиш керакми, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Telegram’ни ўзбекчага ўгиришда кўмаклашинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!