Телекоммуникация тармоқларини кенгайтиришда яна бир ҳамкорлик бошланди

Телекоммуникация тармоқларини кенгайтиришда яна бир ҳамкорлик бошланди

Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) иштирокида инвестицион «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» ва “IMS (IP Multimedia Subsystems) технологияси асосида коммутация марказларини модернизациялаш» лойиҳалари амалга оширилади. Бу ҳақда АКТ Вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япониянинг тижорат банклари кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 951-сонли қарори қабул қилинди.

Шунингдек, мазкур қарор доирасида лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш магистрал тармоқларнинг ишончлилик ва барқарорлик даражасини ошириш, давлат хизматлари сифатини яхшилашга кўмак бериш орқали Ўзбекистоннинг телекоммуникация тармоқлари ва ахборот-коммуникация инфратузилмасини кенгайтиришни таъминлашга замин яратилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Давлат хизматлари агентлигида технологик ечимлар соҳасида энг илғор ҳисобланадиган ташкилот вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди