TeliaSonera Ўзбекистондаги активларини сотувга қўймоқчи

TeliaSonera Ўзбекистондаги активларини сотувга қўймоқчи

Швециянинг TeliaSonera телекоммуникацион компанияси 2015 йилнинг тўртинчи чораги учун активларининг қадрсизланиши туфайли 7,2 млрд швед кронаси ёки 843 млн долларни ҳисобдан чиқаради. Компания хабарномасида келтирилишича, Дания ва Ўзбекистондаги фаолиятнинг тўхтатилиши бунга сабаб бўлган.

Компания режасига кўра, 2016 йил 29 январида эълон қилинадиган ўтган йил якунлари ҳисоботда “Евросиё” минтақасидаги фаолият тугатилгани, активлар эса сотувга қўйилиши эълон қилинади.

Хабарларга кўра, TeliaSonera 2015 йилнинг сўнгги чорагида активларини қайтадан ҳисобдан ўтказган. Бунда Ўзбекистондаги фаолият билан боғлиқ 5.3 млрд крона (620.5 млн доллар) ва Даниядаги фаолиятига оид 1.9 млрд крона (222 млн доллар) ҳисобдан чиқарилади.

Илгарироқ TeliaSonera Евросиё минтақасидаги (Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Молдова, Тожикистон, Непал) фаолиятини сусайтириши, сўнг тўхтатиши маълум қилинган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!