Tesla раҳбари бир ҳафтада 15 миллиард долларга бойиди

  •   DiMaX
  •  495
  •  24.08.2020 15:50

Tesla раҳбари бир ҳафтада 15 миллиард долларга бойиди

Ўтган ҳафтадаги ўн нафар энг муваффақиятли миллиардернинг умумий бойлиги 53,4 миллиард долларга кўпайди. Капиталининг энг катта ўсишини SpaceX ҳамда Tesla компаниялари муассиси Илон Маск намойиш қилган, деб ёзади Kun.Uz нашри.

ЎҚИНГ: Louis Vuitton раҳбаридан ўзиб кетган Илон Маск дунёнинг тўртинчи энг бой инсонига айланди

Forbes’нинг ёзишича, 21 август, жума куни якунланган савдо ҳафтасида Tesla акциялари нархи 24 фоиздан кўпроққа ошган. Бунинг ортида Маскнинг капитали ҳам 15 миллиард долларга ортган.

Бундан ташқари, Маск якунланган ҳафтада энг бой одамларнинг етакчи тўртлигига кира олди. Бу Tesla акциялари нархи ошиши натижасида тадбиркорнинг капитали бир кун ичида 7 миллиард долларга ошгандан кейин юз берган.

Миллиардерлардан бир ҳафта ичида бойлиги энг кўп ўсган 2-рақамли инсон Quicken Loans ипотека банки эгаси Дэниэл Гилберт бўлди. Унинг бойлиги 13 миллиард долларга кўпайган. Бунинг эвазига Гилберт Forbes рўйхатида 20-ўринга кўтарилиб олган.

Нашрнинг таъкидлашича, капитали бир ҳафта ичида энг кўп миқдорда ўсган миллиардерларнинг барчаси бунга технологик компаниялар акциялари нархи ошаётгани эвазига эришган. Жумладан, бу борада 3-ўринни Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос эгаллаган. Унинг капитали бир ҳафта ичида 7,6 миллиард долларга кўпайган.

ЎҚИНГ: Starlink «фазовий» интернетини синаб кўрганларнинг ҳафсаласи пир бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!