Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (7-қисм)

Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (7-қисм)

Сизга технологиялар ҳақида қизиқарли маълумотларни бериб боришда давом этамиз. Қуйида технологияга оид навбатдаги 10 факт билан танишамиз.

ЎҚИНГ: Афсонавий Nokia ҳақида 20 қизиқарли факт

1. Биз юклаб олинган ҳар 10 та иловадан атиги 1 тасини ёқтирамиз.

Тахминларга кўра, смартфонга юклаб олинган иловаларнинг 80–90% и ўчириб ташланади.

2. @ белгиси тасодифан танланган.

Email дастурини яратаётган дастурчи @ белгисини тасодифан танлаган. Бу белги баъзи давлатларда «маймунча» деб ҳам аталади.

3. 2014 йилга келиб рақамли мусиқа сотувлари моддий мусиқа сотувларидан ошиб кетди.

MP3 плейерлар пайдо бўлганидан буён рақамли мусиқа сотувлари ҳажми асталик билан ошиб бормоқда. 2008 Spotify ишга туширилганидан сўнг, моддий мусиқа (CD дисклар, пластинка, кассеталар) даври тугажак экандек туюлганди. 2014 йилда рақамли мусиқани юклаб олиш ёки обуналардан тушган даромадлар 6,85 миллиард долларни ташкил этган. Моддий мусиқа савдоси эса 6,82 миллиард долларга тенг бўлган.

Бундан ташқари, ҳозирда одамлар ҳар қачонгидан кўп мусиқа тингламоқда. 2015 йилда америкаликлар ҳафтасига ўртача 24 соат мусиқа тинглаган. 2017 йилга келиб эса бу кўрсаткич 32 соатга етган.

ЎҚИНГ: Смартфонлар ҳақида қизиқарли фактлар

4. Amazon роботлари сони беш йил ичида кескин кўпайган.

2013 йилда Amazon омборларида 1,000 дона робот ишларди холос. 2017 йилга келиб 20 та омборда жами 45,000 та робот ишлай бошлаган.

5. Юрак хуружини олдиндан башорат қилишга қодир ускуна мавжуд.

Тадқиқотчилар махсус алгоритм ярариб, юрак хуружини содир бўлишидан тўрт соат олдин 80% аниқликда башорат қилишга эришган.

6. Эпидемияларни башорат қила олувчи сунъий интеллект яратилган.

87% аниқлик билан эпидемия ҳолатини олдиндан башорат қилувчи сунъий онг яратилган. Ушбу технологиядан фойдаланган ҳолда Эбола ва Зика каби жиддий вируслар тарқалишини олдиндан башорат қилишга умид боғланмоқда.

7. Google 200 мингта хонадонга етадиган миқдорда энергия сарфлайди.

Техногигантга бунчалар кўп энергия кераклигидан ҳайратланмаса ҳам бўлади. Ушбу миқдор бутун дунё энергия сарфи ҳажмининг 0.013% ига тенг. Google сарфлайдиган энергиясининг катта қисмини қуёш ва шамол энергиясидан олади ва атроф-муҳитга кам зарар етказади.

8. Биринчи компьютер вируси зарарсиз бўлган.

Биринчи компьютер вируси 1971 йилда чиқарилган ва Creeper деб номланган эди. Вирусни яратишдан мақсад шунчаки у компьютерлар орасида қандай тарқалишини синаб кўриш бўлган.

9. Рақамли технологиялар атроф-муҳит учун фойдали.

Тахминларга кўра, 2030 йилга келиб, рақамли технологиялар глобал углерод чиқиндилари миқдорини 20% гача камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Бу Хитой чиқарадиган чиқиндиларнинг 100% миқдори ва яна 1,5 миллиард тонна чиқиндига тенг.

10. Майнинг қилиниши мумкин бўлган Bitcoin'лар сони 21 миллионта.

Биткоин рақамли валюта бўлгани боис унинг миқдори чекланмаган деб ўйларсиз. Аммо бундай эмас. Бутун дунё бўйлаб майнинг қилиниши мумкин бўлган Bitcoin'лар сони 21 миллион дона билан чегараланган. Агар бу миқдор чексиз бўлганда, криптовалюта қиймати тушиб кетган бўларди.

ЎҚИНГ: PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!