TikTok имкониятларни уч карра оширмоқда!

  •   DiMaX
  •  433
  •  02.07.2021 12:00

TikTok имкониятларни уч карра оширмоқда!

Ёшлар орасида ўта оммалашиб бораётган TikTok ижтимоий тармоғининг клиенти энг «очофат» 50 илова рўйхатига кирган. Компания вакилларининг хабарига кўра, унинг бу хусусияти энди янада ошадиган кўринади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик тиктокер лайк учун 26 йиллик қабрни кавлади (+видео)

Хабарингиз борки, ҳозир TikTok тармоғида давомийлиги 60 сониягача бўлган видеоларни жойлаш мумкин. Унинг маъмурияти ушбу лимитни уч дақиқагача оширмоқчи.

«Яқин ҳафталар ичида биз TikTok’да узунроқ видеолар яратиш имконини жорий этамиз ва халқаро ҳамжамиятга уч дақиқагача давомийликка эга бўлган видеороликларни бевосита TikTok’да суратга олиш, юклаш ва таҳрирлаш борасида кўпроқ имкониятларни тақдим қиламиз», дейди тармоқ жамоаси.

Охирги пайтларда тест режимида айрим фойдаланувчиларга уч дақиқагача узунликдаги видеоларни пост қилиш имкони берилган эди. Яқин орада эса ушбу функциядан барча тиктокерлар фойдаланишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди