TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

  •   DiMaX
  •  3562
  •  29.06.2020 13:09

TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

Яқинда тақдим этилган янги – iOS 14 операцион тизимига ўта фойдали функция қўшилган – у алмашув буферига «мўралайдиган» иловаларни ҳам фош эта бошлади. TikTok айнан шу қилиғи билан қўлга тушгач, хитойлик дастурчилар илованинг бу опциясини олиб ташлашди.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: iOS 14’нинг энг зўр функцияси ва уни қўлловчи iPhone’лар рўйхати

Лекин хитойликларнинг мазкур ижтимоий тармоқ иловасининг хатарлари бу билангина тугамас экан. Bangorlol никли Reddit фойдаланувчиси TikTok’нинг ишлаш принципини тадқиқ этиш мақсадида унинг кодини синчиклаб ўрганиб чиқиб, ҳайратга тушди. Охир-оқибатда уни «ижтимоий тармоқ ниқоби остидаги маълумотлар тўплаш сервиси», дея эълон қилди.

Маълум бўлишича, TikTok иловаси одатда ижтимоий тармоқ учун хос бўлмаган бир қатор маълумотларни йиғар экан. Улар қаторида қурилманинг параметрлари (процессор тури, экран ўлчами, хотира ҳажми ва ҳоказо), ўрнатилган бошқа иловалар (ҳаттоки TikTok ўрнатилганидан кейин ўчирилганларини ҳам), тармоқ маълумотлари (IP-манзил, Wi-Fi уланиш нуқтасининг номи), суперфойдаланувчи ҳуқуқи (root) мавжудлиги кабилар мавжуд. Айрим ҳолатларда TikTok фойдаланувчининг локацияси – жойлашув ерини ҳатто ҳар 30 сонияда текшириб турар экан!

Bangorlol’нинг таъкидлашича, TikTok узоқ вақтгача турли (шу жумладан, фойдаланувчиларнинг шахсларига оид) маълумотларни узатиш учун ҳимояланган HTTPS протоколини қўлламаган. Демак – уларни бошқалар кўриши мумкин бўлган. Булардан ташқари, фойдаланувчининг смартфони орқали маълумот йиғиш учун буйруқни ҳам масофадан туриб мумкин.

Мутахассиснинг маълум қилишича, на Instagram, на Facebook, на Twitter – ҳеч бири TikTok қадар кўп маълумот тўпламайди.

ЎҚИНГ: TikTok ҳақида 10 статистика

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.