TikTok ва Twitter чеклангани ҳақида Кушербаев: «Мен қарши бўлган фойдасиз қонун»

  •   DiMaX
  •  1148
  •  03.07.2021 17:27

TikTok ва Twitter чеклангани ҳақида Кушербаев: «Мен қарши бўлган фойдасиз қонун»

Ўзбекистонда кеча – 2021 йилнинг 2 июль куни TikTok ҳамда Twitter сервисларига чеклов ўрнатилди. Оммабоп мессенжер – Telegram учун бу борада хавотирлар ҳақида Telegram Қўллаб-қувватлаш Маркази вакили Давронбек Рустамовнинг шу ҳақдаги мақоласини ҳам эътиборингизга ҳавола этганмиз.

ЎҚИНГ: «Twitter бўлмаса GETTR-да»: Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

Парламент депутати Расул Кушербаев бу ҳақда ўзининг Telegram-канали орқали қуйидагиларни ёзган:

Қонун талабларига зид равишда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланибди.

Мен қарши бўлган фойдасиз қонун.

Ўзбекистонда ТикТок ва Твиттерга киришда узилишлар кузатилмоқда.

Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини мухофаза қилиш бахонаси билан интернетдаги оммабоп тармоқларни чеклашга уринишдек кўринаётган бу иш кўпроқ салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Масалан, фойдаланувчилар оммавий равишда чекловларни четлаб ўтувчи VPN каби дастурлардан фойдаланишни бошлайди, назорат буткул йўқолади. Камига фуқароларни қонунбузарга айланишга мажбур қиламиз.

Танкка қарши кетмон билан жанг қилишдек «ахборот асри»даги жуда кулгули ва абсурд қарор.

Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи бузилса жимлик, уйидан ҳайдалса жимлик, ери мажбуран олиб қўйилса жимлик, фермер сарсон юрса жимлик... Лекин унинг шахсга доир маълумотларини муҳофаза қилишга келганда кескин чоралар...

Ғалатимасми?

ЎҚИНГ: Нима учун VPN'дан фойдаланиш керак? (+бонус)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!