ТОП-15: Энг оммабоп ўйин приставкалари – PlayStation 4 атиги 6-ўринда!

  •   DiMaX
  •  1640
  •  19.04.2019 12:30

ТОП-15: Энг оммабоп ўйин приставкалари – PlayStation 4 атиги 6-ўринда!

Кибер ўйинлар саноати ривожланиб, ўйин консолларининг ҳам ҳар хиллари чиқиб бормоқда. Ўзбекистонда айни дамда энг оммалашган консоллардан бири PlayStation 4 бўлса керак.

ЎҚИНГ: Яшнободлик «шоввоз»га ўйингоҳдан ўмарилган PlayStation буюрмади

IGN нашри дунё бўйлаб энг кўп сотилган ўйин приставкалари рейтингини эълон қилди. Хабарга кўра, кучли ўн бешталик рўйхатини тузишда расмий маълумотларга ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг сотувлар статистикаларига таянишган.

Буни қарангки, жуда муваффақиятли чиққанига қарамасдан, PlayStation 4 консоли беш йиллик сотувлардан сўнг ҳам энг оммабопи эмас экан. Биринчи ўринни эса унинг 2000 йили тақдим этилган «аждод»и – PlayStation 2 модели 159 миллионталик кўрсаткич билан эгаллаб турибди:

Иккинчи ўриндаги Nintendo DS портатив консоли эса, 2004 йили чиққан бўлса-да, аллақачон 154 миллионта сотилган. Кучли учликни 119 миллионлик кўрсаткич билан «қария» приставка – 1989 йилги Game Boy консоли якунлаб берган.

Дарвоқе, рейтингда энг юқори ва кўп ўринларни эгаллаган Sony компаниясининг PlayStation 4 500GB русумли ўйин консолини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Шунингдек, смартфонларда ўйнаш учун Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўмга харид қилиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Microsoft дисксиз Xbox One S All-Digital Edition консолини тақдим этди (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!