Яшнободлик «шоввоз»га ўйингоҳдан ўмарилган PlayStation буюрмади

  •   DiMaX
  •  881
  •  18.04.2019 17:56

Яшнободлик «шоввоз»га ўйингоҳдан ўмарилган PlayStation буюрмади

Ёшларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишлари учун турли муассасалар қатори, компьютер ўйинлари масканлари ҳам ишлаб турибди. Шулардан бирида содир этилган жиноят ҳақида Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берган.

ЎҚИНГ: Ўғирланган смартфонни топса бўлади!

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармасига 16 апрель куни хабар тушган. Ҳужжатларга кўра, Яшнобод туманида яшовчи Ш.Ш. исмли шахс 15 апрель куни Арнасой кўчасида жойлашган «PlayStation» ўйингоҳида жиноят содир этган. Бу ердан у бир дона PlayStation 4 русумли ўйин приставкасини ҳамда 4 дона бошқарув пульти – контроллерини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.Ш. ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда бу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, айни шу – Sony PlayStation 4 500GB русумли ўйин консолини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш, шунингдек, смартфонларда ўйнаш учун Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Sony тез орада PlayStation 5 консолини ва унинг учун иккита ўйинни тақдим этади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.