Ucell M2M халқаро конференцияси: кимлар қатнашади?

Ucell M2M халқаро конференцияси: кимлар қатнашади?

Бундан бир неча кун аввал Ucell мобил алоқа оператори M2M (Machine-to-Machine) технологияларига бағишланган иккинчи халқаро конференция ўтказиши ҳақида сайтимизда хабар берган эдик.  Мазкур конференцияни ташкил қилишдан мақсад, M2M технологиялар қўлланувчи бизнес жараёнлар ривожи ва оптималлашувини муҳокама қилиш, дунёнинг асосий трендларини (масалан, “Буюмлар интернети” концепцияси, шунингдек, тобора машҳур бўлиб бораётган янги “Ақлли уй” технологияси) таҳлил этишдир.

M2M технологиялар ҳали янги бўлишига қарамай, уларга тегишли бозор ва инновациялар жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ҳозирда жаҳон бўйлаб 2 миллионта қурилмалар орасида 2 миллиарддан ортиқ интернет-уланишлар йўлга қўйилган. 2020 йилга бориб бу рақам 18 миллиардга етиши кутилмоқда. М2М технологиялар бизнесни ривожлантириш ва оптималлаштиришда жуда муҳим аҳамият касб этади.

Шубҳасиз, М2М технологияларнинг тезлик билан тараққий топишида мобил алоқанинг ўрни бағоятда салмоқли. Сабаби айнан мобил алоқа арзон ва самарали уяли тармоқ орқали қурилмаларнинг ўзаро боғланишини таъминлайди. Ҳозирда микропроцессор билан жиҳозланган ҳар қандай гаджет GSM-модуль ёрдамида уяли тармоққа уланиши, бошқа қурилмалар ёки GPRS, SMS, MMS ёки CSD каналлари билан ахборот алмашиши мумкин.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни ўтказиладиган мазкур конференцияда М2М соҳасида катта тажрибага эга маҳаллий ва хорижий спикерлар қатнашадилар.

Станислав Кокорев – Nokia компаниясининг Жанубий-Шарқий Европа минтақасига масъул маркетинг директори. Телекоммуникация соҳасида ўн йилдан бери фаолият кўрсатади, Huawei  ва Nokia компанияларида турли вазифаларда ишлаган.

Михаил Бухтеев – Cisco компаниясининг мобил технологиялар ва “Буюмлар интернети” йўналиши бўйича архитектори. LPWA технологиялар ҳақида маъруза қилади.

Александр Герман – MGBot (Россия) компаниясининг тижорат директори. MGBot Россиядаги энг йирик, микроэлектроника етказиб берадиган “МакроГрупп” номли компаниялар гуруҳига киради.

Николай Русанов – “ақлли уй” лойиҳаларини яратишга ихтисослашган iRidium компаниясининг ривожланиш бўйича директори. Николай Русанов “Буюмлар интернети” ва “Dream App” иловаси ҳақида гапиради.

Лазиз Адҳамов –  SAP компаниясининг Ўзбекистондаги мижозлар билан ишлаш бўйича етакчи менежери. Hyperconnectivity (Гипер уланиш) мавзусида маъруза қилади.

Акмал Пайзиев – 2006 йилда сунъий йўлдош навигацияси, алоқа ва ахборот узатишига ихтисослашган мутахассислар томонидан ташкил қилинган Newmax Technologies компаниясининг асосчиси. Акмал Пайзиев тақдимотининг мавзуси “реал вақт режимида бизнес-маълумотлар таҳлили”га бағишланади.

Улуғбек Рустамов – СLICK компаниясининг Бош директори. У М2М технологиялар соҳасида мобил банкинг тўғрисида сўз юритади.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:http://ucell.uz/ru/corporates/services_for_corporate_clients/campaigns/m2m_conference

Сизнинг буюртмангизга жавобан биз конференцияга таклифнома юборамиз.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (99893) 181- 6000, 182-9000