Ucell’дан янги хизмат: ҳам болалар учун, ҳам ота-оналар учун ғамхўрлик

  •   DiMaX
  •  886
  •  09.07.2019 12:48

Ucell’дан янги хизмат: ҳам болалар учун, ҳам ота-оналар учун ғамхўрлик

«COSCOM» масъулияти чекланган жамияти юртимизда Ucell савдо белгиси остида уяли алоқа ва мобил интернет хизматларини кўрсатиб келаётир. Унинг янги – «Болалар учун» хизмати ёш болалар ҳамда уларнинг ота-оналари учун мақбул таклифлардан биридир.

ЎҚИНГ: Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

Болажонлар учун интернетдан хавфсиз фойдаланиш имкони, ўзбек, рус ва инглиз тилларида онгни ўстирувчи ва кўнгилочар контент, телефон орқали ҳамёнбоп нархларда қўнғироқлар қилиш ҳамда халқаро қўнғироқ ва СМСлар учун ортиқча харажатлардан халос бўлиш – буларнинг барчаси «Болалар учун» хизматида мужассам.

Одатда болаларга айтилган тақиқлар умуман ишламайди ёки ота-оналари кўзлаганидек таъсир этмайди. Шу боисдан Ucell оператори «Болалар учун» хизматини улатишни таклиф қилади. Бунда фарзандингиз фақат рухсат этилганлар рўйхатидаги сайтларгагина кира олади.

Янги хизмат бу – ikids.uz ресурсидан чекловсиз фойдаланиш имконидир: фарзандингиз бу ерда болаларга мос мультфильм ва кинофильмлар, сериаллар, онлайн-ТВ, караоке, онлайн ўйинлар, мусиқа, болалар адабиёти ва аудиокитоблар, бўяш машқлари ҳамда қўлда ясаш машқлари билан вақтини хуш ўтказиши мумкин.

«Болалар учун» хизматининг яна бир қулайлиги бу – иккита Ucell рақамига қўнғироқ қилиш учун имтиёзли нархлар белгиланганлигидир. Болалар ўз ота-оналарига ҳамёнбоп тарифга кўра қўнғироқ қилишлари мумкин. Бундан ташқари, халқаро қўнғироқлар ва СМСлардан фойдаланишга чеклов қўйилганлиги ота-оналарга болаларнинг эҳтиётсизлиги туфайли ортиқча харажатлар қилмаслик имконини беради.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун жуда фойдали, лекин кўпчилик билмаган бешта USSD-сўров

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.