UMi Z – ўн ядроли MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган илк смартфон

UMi Z – ўн ядроли MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган илк смартфон

Хитойнинг UMi компанияси MediaTek Helio X27 процессорида ишлайдиган биринчи смартфон – UMi Z моделини намойиш қилди, деб ёзмоқда The Gadgets Freak нашри.

MediaTek Helio X27 процессори 10 та ядро билан таъминланган ва бошқа аналоглардан янада тезкор ишлаши билан фарқланади.

UMi Z қуримасида 4 ГБли оператив хотира, 32 ГБ доимий хотира ва иккита SIM-карта слоти кўзда тутилган. USB Type-C порти ва бармоқ изи сканерига эга. Моделга Sharp томонидан яратилган IGZO экран (Full HD аниқлигида), 3780 мА/соат сиғимидаги батарея, GPS, ГЛОНАСС, Bluetooth 4.1LE ва  Wi-Fi 802.11a/b/g/n интерфейслари ўрнатилган.

UMi Z Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди. Асосий ва олд камераларнинг аниқлиги  – 13 МП.

Смартфон 29 декабрда Хитойда сотувга чиқади, нархи 280 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!