UmiDigi 99 долларлик Crystal ромсиз смартфонини етказиб бера бошлади (+видео)

  •   DiMaX
  •  1974
  •  26.08.2017 10:59

UmiDigi 99 долларлик Crystal ромсиз смартфонини етказиб бера бошлади (+видео)

Хитойнинг UmiDigi компанияси ўзининг Crystal ромсиз смартфони бўйича олинган буюртмаларни етказиб бера бошлаганини маълум қилди. Мазкур қурилма учун 99 АҚШ доллари эвазига олдиндан буюртма бериш бўйича акция жорий этилган эди.

UmiDigi Crystal’нинг базавий варианти учун $99, кенгайтирилган талқини учун эса $130 нарх белгиланган. Биринчи вариантдаги Crystal 1,5 ГГц тактли частотада ишловчи тўрт ядроли MediaTek MT6737 чипсетига эга. Унинг тезкор хотираси 2 ГБ, доимий хотираси эса 16 ГБни ташкил этади. Кенгайтирилган вариантдаги смартфон бўлса 1,5 ГГц частотадаги саккиз ядроли MediaTek MT6750T чипида ишлайди, яна унга Mali-T860MP2 видеотезлатгичи ҳам ўрнатилган. Мазкур қурилманинг тезкор хотираси 4 ГБ, ички хотираси эса 64 ГБ ҳажмга эга.


Ҳар иккала вариантдаги смартфонга диагоналига 5,5 дюймлик, Full HD (1920 х 1080 пикселли) сифатли Sharp IGZO дисплейи ўрнатилган бўлиб, у олд панелнинг 88 фоизини эгаллаган. Дисплейнинг остки қисмида чизиқча тарзидаги LED-индикатор, орқа панелда эса Touch ID 2.1 бармоқ изи сканери жойлашган. Гаджетларнинг асосий камераси 13 ҳамда 5 мегапикселли қўшалоқ модулга эга; олд камераси эса 5 мегапикселлидир. UmiDigi Crystal’нинг 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторини USB Type-C порти орқали қувватлаш мумкин. Девайс Android операцион тизимининг 7.0 Nougat талқини бошқаруви остида ишлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!