Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  1284
  •  09.01.2021 11:53

Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

Россиянинг Томск политехника университети базасида TikTok факультети очилиши мумкин. Бунга сабаб қилиб сўнгги пайтларда инновацион компаниялар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўсмирларни кўришни хоҳлаётгани айтилган, деб ёзади Aniq.uz сайти.

ЎҚИНГ: Тошкентда ўтказилган «дунёдаги илк TikTok байрами»да энг яхши ўзбекистонлик тиктокерлар тақдирланди

Маълум қилинишича, Россиянинг Томск шаҳрида истиқомат қилувчи фуқароси IT-мактабнинг энг ёш битирувчиси бўлган ва унга «33 Penguins» (музқаймоқ ишлаб чиқарувчи) компанияси билан ҳамкорлик қилиш таклиф қилинган.

Томсклик 16 ёшли Александранинг сўзларига кўра, у шахсий бренд бўйича курсларни тугатгандан сўнг халқаро компания билан ҳамкорлик қилишни, шунингдек, TikTok ва Instagram’да пул ишлашни бошлаган. «Замонавий дунёда ҳаттоки Томскдаги ўспиринлар ҳам ижтимоий тармоқларда ўз бизнесларини бошлашлари мумкин, буни менинг мисолим исботлайди!» — дейди қиз.

Болалар IT-мактаби директори Виталий Хилконинг таъкидлашича, 2020 йилда Томскда ёшлар бизнес ишларига кўпроқ таклиф қилинган. Бунинг сабаби шундаки, бизнес ёшлар аудиторияси билан бир тилда «гаплашиши» керак. Сўнгги пайтларда инновацион компаниялар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўсмирларни кўришни хоҳламоқда. Айтилишича, ёши катта етакчилардан кўра ёшлар буни яхшироқ уддалайди.

ЎҚИНГ: «TikTok қироличаси» – 16 яшар раққоса тарихга кирди!

«Вазифамиз ўсмирлардан таркиб топган ёшлар аудиториясини қамраб олиш эди. Биз учун бу — TikTok ва Instagram’да катталар томонидан эмас, балки ижодкор ёшлар яратган биринчи ва муваффақиятли тажриба. Янги йил маҳсулоти ҳақидаги видео Александра томонидан жойлаштирилди. TikTok’да бу реклама 20 000, шахсий профилида 1100 марта, Instagram’да эса 6 500 марта кўрилган ва 1000 дан ортиқ ‘лайк’ йиғган», — дейди «33 Penguins TM»нинг катта сотувчиси Кирилл Степико.

«Ҳозир IT-мактабида 30 дан ортиқ бола ўқийди, уларнинг энг кичиги 10 ёшда. Ажабланарлиси шундаки, ҳатто Томскда ҳам тадбиркорлар бизнесга ёшларни жалб қилиш кераклигини тушунишади. Бизнеснинг ‘ўйин’ қоидалари ҳар йили ўзгариб бориши ва замонавий тенденцияларни фақат ёшлар эгаллай олади. Агар менежерлар сотишда натижаларга эришса, улар ёшлар билан ҳамкорлик қилишга ва уларнинг тавсияларини тинглашга мажбурдир», дейилади хабарда.

Шунинг учун Виталий Хилко Россияда биринчи TikTok факультетини Томск политехника университети базасида очишни таклиф қилган. Университет эса ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Тез фурсатда факультетни ишга тушириш бўйича ишчи йиғилиши бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!