ВИДЕО: Samsung’нинг смартфон, компьютер ва ноутбукларда қўлланувчи кўринмас SelfieType клавиатурасини ишлатиб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1336
  •  07.01.2020 10:38

ВИДЕО: Samsung’нинг смартфон, компьютер ва ноутбукларда қўлланувчи кўринмас SelfieType клавиатурасини ишлатиб кўрамиз!

Бир неча кун аввал биз Samsung компанияси CES 2020 кўргазмасида SelfieType номли янги технологиясини намойиш этиши ҳақида ёзгандик. Бунда дастур сунъий онг алгоритмларига асосланиб, смартфоннинг олд камерасидан фойдаланган ҳолда виртуал клавиатура яратади. Яъни, фойдаланувчи экранга умуман қўл теккизмаган ҳолда матн териш имконига эга бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung, CES 2020: Кинодаги ҳаёт реалликка айланмоқда!

Жанубий кореялик техногигант энди SelfieType ҳақидаги илк видеоролигини эълон қилди. Ушбу лавҳа мазкур технология қандай ишлаши, ундан фойдаланиш сценарийлари хусусида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради:

«SelfieType'дан фойдаланиш учун ҳеч қандай техник таъминот керак бўлмайди. Концепция ўта мослашувчан бўлиб, ундан қатор қурилмалар, хусусан, смартфон, шахсий компьютер ва лаптоплар орқали фойдаланиш мумкин бўлади», дейилади Samsung расмий саҳифасида.

ЎҚИНГ: CES 2020 тадбирида Samsung «сунъий одам» тақдим этади! (+расмий видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!