Виртуал оламга кириш реал ҳаётдан бошланади

Виртуал оламга кириш реал ҳаётдан бошланади

Instagram ва Facebook бош компанияси бўлган Meta ўзининг, кеча, душанба куни ўзининг реал ҳаётдаги илк савдо дўконини тақдим қилди. Meta Store компаниянинг Калифорниядаги Бурлингаме шаҳарчасида жойлашган бўлиб, у 9 майдан бошлаб ўз иш фаолиятини бошлайди.

Душанбадан жумагача ишлаши айтилаётган дўконда харидорлар нафақат маҳсулотларни сотиб олишлари, балки, компаниянинг Portal, Meta Quest 2 ва Ray-Ban Stories каби барча қурилмаларини синаб кўришлари, VR қурилмаларда Beat Saber, GOLF+, Real VR Phishining ўйинларини ўйнаб кўришлари мумкин бўлади ва бу мижозларга компаниянинг "метаолам" ҳақидаги тушунча-қарашларини кенгайтиришда катта ёрдам беради.

Шунингдек, Meta ўзининг веб-сайтида ҳам Shop (дўкон) бўлимини қўшаётганлигини айтган ва бу харидорларга уйларидан чиқмасдан туриб компания маҳсулотларига буюртма бериш имконини беради.

"Meta Store одамларга бизнинг маҳсулотларимиз келажакдаги метаоламга кириш эшиги бўлишини тушунишларига ёрдам беради", дейди дўкон бош директори Мартин Гиллиард.

ЎҚИНГ: Илон Маск энди ўз ижтимоий тармоғига эга

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!