Vivo бир йўла иккита смартфонни намойиш қилди

  •   Saroy
  •  1201
  •  27.06.2018 15:57

Vivo бир йўла иккита смартфонни намойиш қилди

TENAA сертификация бюроси маълумотлар базасида Vivo компаниясининг иккита янги смартфони ҳақида маълумот пайдо бўлди.  Моделларга V1730DT ва V1803BA рақамлари берилган.

ЎҚИНГ:Ромсиз Vivo Y81 тақдим этилди: илк таассуротлар

Тавсифига қараганда, иккала смартфон ҳам ўртача сегментда бўлади. Vivo V1730DT 2280×1080 пикселли ва қирқмали 6.26-дюймли дисплей билан таъминланади. Унда сўзлашадиган динамик, датчиклар ва 16-мегапикселли олд камера жойлаштирилган. Қурилманинг ишлашини такт частотаси 1.4 ГГц бўлган саккизядроли процессор таъминлайди. Бундан ташқари, девайс 16 Мп + 2 Мп бўлган асосий қўш камера билан ҳам жиҳозланган.  4 ГБ ОЗУ, 128 ГБ ПЗУ,  сиғими 3180 мАч бўлган батарея ва  Android 8.1 Oreo – буларнинг барчаси янги смартфоннинг мақтанса бўладиган жиҳатлари ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Vivo дунёдаги энг инновацион смартфоннинг янгиланган версиясини тайёрламоқда

Ўз навбатида, Vivo V1803BA  6.22 дюймли 1520×720 пикселли дисплейга эга бўлади. Саккиз ядроли процессорининг такт частотаси  2.0 ГГц, қолаверса, қурилма 4 ГБ ОЗУ, 64 ГБ ПЗУ, 13 Мп + 5 Мп бўлган қўш камера ва 8 Мп бўлган олд камера билан таъминланган. Шундай экан, кутинг! Смартфонлар яқин орада савдога чиқарилади. Фақат нарх борасида маълумот топилмади, ҳозирча, албатта.

ЎҚИНГ:Энг инновацион, рекордчи ромсиз ва яна бир қатор технологияларда етакчи Vivo NEX смартфонлари тақдим этилди! (+видео)