Хакерлар энг кутилаётган ўйин – Resident Evil 2 демо-версиясидаги чекловни олиб ташлашди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  802
  •  14.01.2019 15:48

Хакерлар энг кутилаётган ўйин – Resident Evil 2 демо-версиясидаги чекловни олиб ташлашди! (+видео)

Capcom компанияси 25 январь куни «Ёвузлик макони» ўйинининг иккинчи талқини – Resident Evil 2’ни тақдим этади. Яқинда унинг демо-версиясини бепул тарқатган эди.

ЎҚИНГ: «Ёвузлик макони 2»: ҳали тақдим этилмаган Resident Evil 2 ўйинининг 20 дақиқалик геймплейини томоша қилинг!

Resident Evil 2 демо-версиясини компьютерда ярим соатгача ўйнаш мумкин, холос. Аммо ҳаваскор хакерлар ундаги вақт чекловини олиб ташлаш йўлини топишди!

Мана, уни қуйидаги видеода томоша қиламиз:

Интернетда аллақачон бепул трейнер тарқатилмоқда, уни мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин. У ўйиндаги таймерни тўхтатиб қўйишга ёрдам беради, натижада Resident Evil 2 Remake демо-версиясини истаганча ўйнаш имкони туғилади. Буям камлик қилса, мазкур илова ёрдамида яна чексиз патронларга ва супертезликка эга бўлиш ҳам мумкин.

Фақат биттагина чеклов бор: ушбу илова тўғри ишлаши учун «тоза» Steam-аккаунт бўлиши, унда ҳали демо-версия ишга туширилмаган бўлиши ҳамда Resident Evil 2’да эришилган ютуққа эга бўлмаслиги лозим.

ЎҚИНГ: 2018 йил сўнгида энг оммалашган PlayStation ўйинлари рейтинги билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!