Xiaomi 18 кун ичида Ҳиндистонда миллионта смартфон сотди

Xiaomi 18 кун ичида Ҳиндистонда миллионта смартфон сотди

Бир неча турдаги технологик маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган Хитойнинг Xiaomi компанияси Ҳиндистонда 18 кун давомида миллион дона смартфон сотишга улгурди. Бу ҳақда Mi India фейсбук саҳифасида компаниянинг ижрочи директори Леи Джун маълум қилган.

Сотувларнинг бунчалик кучайишига мамлакатда сўнгги пайтда бўлиб ўтган йирик байрамлар катта туртки берди. Леи Джун бундай кўрсаткични қайд қилишда бевосита ёрдам берган Flipkart, Amazon ва Snapdeal онлайн ритейлерларига миннатдорчилик билдирган.

Аввал ўз уйидаги смартфон бозорининг катта улушини онлайн савдолар орқали эгаллаган хитой шоввози эндиликда Ҳиндистон бозорини забт этишни режалаштирган кўринади. Шубҳасиз, айни пайтда Ҳиндистон технология бозори жуда йирик имкониятларга эга ва дунёнинг бир қатор кучли брендлари унда муваффақият қозонишни мўлжаллаган. Xiaomi раҳбари 3-5 йил ичида мазкур мамлакат бозорида энг йирик улушга эга бўлиш мақсадида эканини билдириб ўтган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!