Xiaomi’дан сюрприз: Mi Mix 2S тақдимотида яна битта инновацион девайс намойиши

  •   DiMaX
  •  892
  •  19.03.2018 17:54

Xiaomi’дан сюрприз: Mi Mix 2S тақдимотида яна битта инновацион девайс намойиши

«Хитойча Apple» ўзининг Mi Mix 2S флагманини 27 мрат куни тақдим этмоқчи эканидан хабарингиз бор. Шу тадбирда Xiaomi яна бир «ақлли» гаджетини ҳам расман намойиш этмоқчи, деб ёзади MyDrivers нашри.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi MIX 2'ни рекорд даражада арзонлаштирди

Ушбу корпорациянинг Mi Ecosystem экотизими бўйича вице-президенти яқинда, ромсиз Mi Mix 2S намойишида яна бир «кичикроқ» сюрприз бўлишини ваъда қилганди. Кузатувчиларнинг фикрича, бу ерда ўтган йили тақдим этилган Mi AI Speaker «ақлли» колонкасининг ихчам талқини ҳақида гап кетяпти. Мазкур қурилманинг фотосуратлари ҳам аллақачон тарқалган.

Ҳозирда шартли равишда Xiaomi Mi AI Speaker Mini деб аталаётган мазкур смарт-колонка овозни таниб, нутқни илғаб олиш учун тўртта микрофон билан жиҳозланади. Шунингдек, унда LED-индикаторли бошқарув панели ҳам бўлади; унда овозни баландлатиш-пасайтириш, микрофонни узиб қўйиш ва пауза/ижро тугмачалари ўрин олади.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам «ақлли» колонка ишлаб чиқаришини тасдиқлади

«Xiaomi Mi AI Speaker Mini имкониятларига келадиган бўлсак, Xiaomi’нинг бу «ақлли» колонкасида онлайн мусиқа ва аудиокитоблар тинглаш мумкин; унинг ёрдамида «ақлли» уйни бошқариш ва эслатмалар киритиб қўйиш мумкин.

Тўғри, бу функцияларнинг барчаси дастлаб хитойлик фойдаланувчилар учун тақдим этилади, лекин ушбу қурилмани халқаро бозорга чиқаришлари эҳтимоли ҳам бор. Xiaomi ўтган ойда Microsoft билан ҳамкорлик қила бошлагани ҳақида хабар берганди; шу жумладан, биргаликда виртуал ассистентга эга смарт-колонкалар яратишларини ҳам айтганди. Балки, Cortana овозли ёрдамчиси жорий этилган Xiaomi Mi AI Speaker Mini ҳам чиқиб қолар?

Шунингдек, Xiaomi ярим йил аввал тақдим этилган, қиз қомати шаклида чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган колонканинг савдоси бошланиши ҳақида ҳам шу куни маълум қилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Xiaomi Mi AI Speaker Mini русумли ихчам «ақлли» колонка Хитойда 199 юань нархида сотувга қўйилади, бу эса тахминан 31 АҚШ долларига тўғри келади. Таққослаш учун айтиб ўтиш керакки, мазкур қурилманинг рақобатчилари – Amazon Echo Dot ҳамда Google Home Mini нархлари қишки байрамлардан сўнг 30 доллардан 50 долларгача кўтарилган.

ЎҚИНГ: Apple «ақлли» колонка – HomePod’ни тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.