Xiaomi “кучли”, арзон планшет-компьютер тайёрламоқда

Xiaomi “кучли”, арзон планшет-компьютер тайёрламоқда

Xiaomi Mi Pad 3 номини олиши кутилаётган планшет компьютери 2014 йилда тақдим қилинган Xiaomi Mi Pad’нинг 3-авлоди ҳисобланади. Маълумотларга кўра, бу гал планшет 2 хил талқиндаги экран ва операцион тизимда тақдим қилинади.

Инсайдерларнинг ёзишларича, Mi Pad 3’нинг биринчи талқинида экран диагонали 7,9 дюймли, оператив хотира 4 ГБ бўлади ҳамда унда Android 7.0 операцион тизими ўрнатилади.

Экраннинг пиксел сиғими маълум қилинмаганига кўра, планшет экрани аввалги авлод бўлмиш Mi Pad 2’ники каби, 2048 x 1536 белги сиғимига эга бўлади. Бу талқиннинг 64 гигабайт доимий хотира талқини $190 ҳамда 128 ГБ талқини $230 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Xiaomi Mi Pad 3’нинг 2-варианти, яъни Mi Pad 3 Pro планшетининг дисплей диагонали 9,7 дюймли бўлиб, девайс Windows 10 операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Мазкур талқиннинг аппарат платформасида кучли Intel Atom x7-Z8750 процессори ўрнатилади. Унинг тезкор ва доимий хотираси 1-талқинники билан бир хил бўлади. Mi Pad 3 Pro’нинг базавий талқини $245 доллардан сотувга чиқарилади.

Xiaomi Mi Pad 3 анонси Mi 6 смартфони билан биргаликда жорий йилнинг май ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!