Xiaomi LTE тармоғини қўллайдиган арзон смартфонни ишлаб чиқаради

Xiaomi LTE тармоғини қўллайдиган арзон смартфонни ишлаб чиқаради

Хитой телекоммуникацион қурилмаларни сертификатлаштириш маркази (TENAA) Mi 2014816 рақамли Xiaomi арзон смартфони ҳақидаги ахборотларни ошкор қилди.

Ускунада номи тилга олинмаган 1,2 ГГц частотали тўрт ядрога эга процессор қўлланилган. Оператив хотира эса 1 Гбайтни ташкил этади.

Смартфон дисплейи диагонали 4,7 дюйм (1 дюйм – 2,54 см) бўлиб, унинг сиғими 720р форматга мос келувчи 1280 × 720 нуқтачадан иборат. Пикселлар зичлиги эса 312 ppi`ни ташкил этади.

Смартфон корпусининг орқа томонидаги асосий камера 8, олд камера эса 2 мегапиксель бўлиши айтиб ўтилди.

Операцион система ва фойдаланувчи маълумотлари учун 8 Гбайт ички хотирадан фойдаланиш кўзда тутилган. Шунингдек, қўшимча равишда 32 Гбайтгача microSD карталарини ўрнатиш мумкин.

Янги маҳсулотнинг ҳажми 134 × 67,2 × 9,2 мм, оғирлиги 134 граммни ташкил этади. TENAA расмий сайтида келтирилишича, унга Android 4.4.4 KitKat операцион системаси ўрнатилган.

Ускуна тўртинчи авлод LTE мобиль тармоқларида ишлашни қўллайди. Унинг нархи ҳақида аниқ маълумот бўлмаса-да, 100-120 АҚШ доллари атрофида сотувга чиқиш эҳтимоли юқори.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!