Xiaomi Mi 5S тақдимоти 27-сентябрда ўтказилади

Xiaomi Mi 5S тақдимоти 27-сентябрда ўтказилади

Хитойнинг Xiaomi компанияси Xiaomi Mi 5S моделининг тақдимотига таклифномаларни жуўнатишни бошлади. Таклифномада Xiaomi Mi 5S тўғрисида ҳеч қанақа маълумот берилмаган, бироқ ундаги йирик S ҳарфи шунга далолат қилади.

Сўнгги пайтларда ушбу моделнинг Хитой 3C коммуникация ресурси ва Antutu бенчмаркида бир неча тафсилотлари пайдо бўлган эди. Тахминларга кўра, смартфон 5,15 дюймли FHD экран, Snapdragon 821 процессори, 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Шунингдек, моделнинг 4 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага эга варианти ҳам чиқарилиши режалаштирилган.

Xiaomi-Mi-5s-front-leak-e1474274174325

Бошқа ресусрсларга келтирилган маълумотларга қараганда, Xiaomi Mi 5S  16 МПли PDAF оптик стабилизаторига эга, диафрагмаси f/1.8 бўлган асосий камера таъминланиши мумкин. Шунингдек, смартфонга қўш камера ўрнатилиши ҳам истисно қилинмаяпти.  Модель 3490 мА/ст сиғимли аккумулятор билан қувватланади.

Шу билан бир қаторда, Xiaomi Mi 5S 3D Touch технологиясига ўхшаган функцияга эга бўлиши ҳам баъзи манбаларда қайд этилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.