Xiaomi’нинг янги инновацион гаджети атиги 8 долларга баҳоланди

  •   DiMaX
  •  1729
  •  02.06.2018 11:35

Xiaomi’нинг янги инновацион гаджети атиги 8 долларга баҳоланди

«Хитойча Apple» бизда асосан смартфонлари орқали машҳур, аммо унинг бошқа маҳсулотлари ҳам сифатли ва ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради. Умуман олганда, Xiaomi корпорацияси кўплаб бўлимларга эга бўлиб, уларда турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: AliExpress: Xiaomi'нинг сиз эшитмаган 8 маҳсулоти

Куни кеча Xiaomi компанияси навбатдаги инновацион маҳсулоти – Mi Wireless Mouse Youth Edition сичқончасини тақдим этди. Номидаги «Wireless» сўзидан унинг симсиз эканини, «Youth Edition» қисмидан эса ёшларга мўлжалланганлигини англаш қийин эмас.

Сичқончанинг ташқи кўриниши сокин ва лўнда саноат дизайнини ўзида акс эттиради. Унинг корпуси ABS пластигидан ишланган, ён томонларига эса резиналар қўйилган. Бу қўлга ёқимли тегинишни ва ишлатишда қулайликни таъминлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг 125 долларлик янги «ақлли» гаджети – шунчаки ҳайратомуз!

Mi Wireless Mouse Youth Edition ўлчамлари 102х58х34 миллиметрга тенг, вазни эса 70 грамм тош босади. Бу қурилма компьютерга 2,4 ГГц частотали радиоканал орқали уланади. Ишлаб чиқарувчининг даъвосига кўра, мазкур сичқончанинг тугмачалари 3 миллион марта босишга ярайди.

Икки хил – оқ ва қора рангларда тақдим этилган бу девайс нархи атиги 8 АҚШ долларига тенг. Шу тариқа, Mi Wireless Mouse Youth Edition гаджети Xiaomi каталогидаги энг арзон симсиз сичқонча эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг 20 долларлик янги гаджети барчага асқотади