Xiaomi Redmi 5A ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда

  •   Saroy
  •  4104
  •  26.05.2018 15:15

Xiaomi Redmi 5A ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда

Counterpoint Research таҳлилий компанияси март ойида дунё бўйича қанча смартфон сотилган-у, қайси модель энг оммабоп бўлди, деган саволга жавоб топишга уриниб кўрди. Маълум бўлдики, харидорлар энг кўп iPhone X’ни маъқул кўришибди. Таҳлилчиларнинг  башорати унчалик қўтаринки бўлмаса–да,  «олмали» смартфон нафақат март ойида, балки йилнинг биринчи чораги бўйича  ҳам энг кўп сотилган смартфон бўлган.  Ушбу модель март ойида сотилган жами гаджетларнинг 3,5 фоизини ташкил этган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўз смартфонлари учун MIUI 10 талқинининг тақдимот санасини айтди

Кўп сотилган гаджетлар орасида iPhone 8 Plus ҳам илғор саналади. Чунки у 2,3 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Учунчи ўрин эса,  қутилмаганда  арзон Xiaomi Redmi 5A’га тегди. Жуда арзонлигига қарамай, ушбу қурилма қўшимча имкониятлар билан бойитилиб, ишлаш самарадорлиги ҳам ортган, шу боис ҳам у фойдаланувчиларнинг севимли гаджетига айланди. Унинг бозордаги улуши март ойида  1,8 фоизни ташкил этди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Router 4 маршрутизаторини тақдим этди, нархи ҳам маълум

Шундай қилиб,  Xiaomi Redmi 5A дунёдаги энг оммабоп  Android-қурилмага айланди ва бу ютуқ шубҳасиз, Xiaomi’ни ўз тарихида илк бор  лидерлар сафидан жой олишга имкон берди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!