Хитой гиганти MacBook`нинг арзон нусхасини чиқаради

Хитой гиганти MacBook`нинг арзон нусхасини чиқаради

Xiaomi`нинг эълон қилинмаган ноутбукининг илк расмлари MyDrivers ресурсида пайдо бўлди. Инсайдер тасдиқлашича, хоҳловчилар мазкур ноутбукни ёзги таътилда харид қилишлари мумкин. Демак, бунга кўп вақт қолмаган.

“MacBook қотили» ҳақида нималар маълум

Xiaomi ноутбукининг тавсифи ошкор қилинмади, бироқ қурилма тўғрисидаги илк миш-мишлар жорий йилнинг баҳорида тарқаганди. Компания қурилмани ёзнинг бошида тақдим қилмоқчи эди. Лекин ноутбукни янада мукаммал ҳолга келтириш учун тақдимотни ёзнинг ўртасига суришга қарор қилди.

Инсайдерларнинг қайд этишича, ноутбук Intel чиплари асосида қурилган. Тақдимотга тайёрланаётган Xiaomi`да яна шундай маълумот борки, 12,5- дюймлик ноутбук Windows 10 бошқаруви остида ишлайди.

У мактаб ўқувчилари, талабалар ва ижтимоий тармоқларнинг фаол иштирокчилари учун мўлжалланган. Шу боис, компания унинг нархнини ҳам шу асосда белигилаши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!