XPhone: дунёдаги илк SIM-картасиз смартфон

  •   Saroy
  •  1361
  •  13.10.2018 11:47

XPhone: дунёдаги илк SIM-картасиз смартфон

Криптовалютали стартап Pundi X блокчейнда янги смартфонни намойиш қилди. Қурилмага Xphone деб ном берилган.  Гаджет қўнғироқларни ўзининг тармоғидаги узеллардан қилади.

XPhone’га қўшимча сифатида,  Pundi X ўзининг илк операцион тизимини ҳам тақдим этди. У блокчейн ва  Function X деб аталадиган «мобил қурилмалар учун алоқа протоколи»га асосланган. У орқали  фойдаланувчилар анъанавий уяли мобиль операторлари хизматига боғланмасдан туриб, мустақил равишда  қўнғироқ қилиши, хабар жўнатиши ва маълумотларни узатиши мумкин. Телефон қўнғироқлари блокчейн орқали етиб боради, мобил рақамига зарурият қолдирмайди.

ЎҚИНГ:Иккита SIM-картали iPhone’ни аллақачон реклама қилишяпти, нархлари ҳам маълум!

Pundi X  Function X’ни «блокчейн асрида маълумотларни узатиш протоколи» деб атамоқда ва «инновация блокчейн технологиясидан фойдаланишни молия соҳасидан ташқарида сезиларли равишда кенгайтириади», деб ҳисобламоқда. Шунингдек, компания файлларни сақлашнинг номарказлашган тизимини ҳам намойиш қилган.

Лойиҳа муаллифларининг фикрича,  XPhone ва  Function X кенгайтириш муаммоси учун ечим бўлиши ҳам мумкин, қолаверса  блокчейнни реал олам билан боғлайди. Function X ҳақида қўшимча маълумот 15 октябрда ошкор бўлади.  ОС, узатиш протоколи, номарказлаштирилган файлли тизим ва  XPhone’нинг ўзини расман ишга тушириш  2019 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилади.

ЎҚИНГ:Beeline уйдан чиқмасдан SIM-картани алмаштириш имкониятини тақдим этмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!