Яна 30 долларга арзонлашган смартфон

  •   Saroy
  •  1247
  •  19.06.2018 11:28

Яна 30 долларга арзонлашган смартфон

Oukitel ўзининг узоқ кутилган  Oukitel K7 смартфонини ниҳоят сатувга чиқармоқчи.  Июнь ойининг охирги ўн кунлигида  гаджетни харид қилиш мумкин бўлади. Қурилманинг нархи нақ 159.99, доллар дейишмоқда компаниядагилар, бу эса ўзиниг стандарт нархидан 30 долларга арзон деганидир.

Oukitel K7 — аккумулятор  сиғими 10 000 мАч бўлган энг арзон аппаратлардан бири саналади. Смартфон устида ишлаш жараёнида компания аппаратнинг сифатини ва  дастурий таъминотини назорат қилиш учун бутун бошли муҳандислар жамоасини ташкил этди. Шунингдек Oukitel қурилманинг ишлаш самарадорлиги фойдаланувчининг барча талабларига жавоб бериши, асосий камерада сифатли сурат олиши  ҳақида чин маънода қайғурган кўринади, чунки суратга қараганда қурилма жуда бежирим,  қулай ва мустаҳкам.  Айни пайтда, компания ходимлари аппаратни ҳар томонлама тестдан ўтказмоқдалар, қолаверса брендни Facebook’нинг расмий саҳифаларида мунтазам равишда намойиш қилиб боришни мўлжаллаган.

ЎҚИНГ: Смартфонлар бизни қанчалик ўзгартирди?

Oukitel K7 тавсифи:

  • 6-дюймли Full HD-дисплей, томонлар нисбати 18:9 (2160x1080 точек);
  • 8-ядроли процессор MediaTek MT6750T, частотаси5 ГГц;
  • видеотезлаткич ARM Mali-T860 MP2, 520 МГц;
  • 4 ГБ тезкор хотира ва 64 ГБ ички хотира;
  • Иккита асосий камера: 13 МП (SONY IMX214) плюс 2 МП;
  • Олд камераси 5 МП;
  • аккумулятор сиғими 10 000 мАч тезкор зарядкаси 9В/2А;
  • иккита SIM-картаси ва microSD картасига эга;
  • бармоқ изи сканери;
  • 4G LTE билан қўллаб-қувватланган;
  • Android 8.1 Oreo.

Oukitel K7 зарядкасиз ҳам бир неча кун ишлай олади. Яна бир қувонтирадиган томони аппаратга қўшиб  бепул силикон ғилоф ҳам берилади.

ЎҚИНГ: Samsung сир тутиб келаётган икки экранли буклама смартфоннинг суратлари пайдо бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!