Янги сурат ҳамёнбоп Galaxy M30’нинг муҳим жиҳатларини тасдиқлади

  •   DiMaX
  •  1847
  •  11.02.2019 11:44

Янги сурат ҳамёнбоп Galaxy M30’нинг муҳим жиҳатларини тасдиқлади

Жанубий кореялик техногигантнинг ҳамёнбоп Galaxy M туркумида дастлаб учта смартфон бўлиши аввалдан маълум эди. Улардан иккитаси тақдим этилиб, сотувга ҳам чиқди, энди эса Galaxy M30 моделига навбати келди.

ЎҚИНГ: Galaxy M30 селфифонининг тақдимоти яқин: нархи ва жиҳатлари ҳақида янги маълумотлар

Инсайдерлар энди Galaxy M30’нинг янги суратини интернетга чиқариб юборишди, афтидан, бу – мазкур қурилманинг қўлланмасидан олинган расм. Унда ушбу смартфоннинг муҳим хусусиятлари акс эттирилган:

Кўриб турганингиздек, Galaxy M30 томчисимон «кемтик»ли AMOLED-экранга эга ва бу ерда 16 мегапикселлик олд камера жойланган. Бош камера эса орқа панелнинг юқори чап бурчагига ўрнатилган бўлиб, 13 + 5 + 5 мегапикселлик учта датчикни ўз ичига олади. Шунингдек, бармоқ изи сканери ҳам корпуснинг орқа қопқоғидан ўрин олган, пастки қиррада эса замонавий USB-C порти ҳам бор.

Samsung Galaxy M30 қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум, лекин унинг нархи 250 доллар атрофида бўлишини айтишмоқда. Аллақачон бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. Айниқса, ҳозир – акция кетаётган пайти бу – жуда яхши таклиф...

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!