Энг арзон Samsung смартфонлари – Galaxy M10 ва M20 сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  9503
  •  05.02.2019 12:33

Энг арзон Samsung смартфонлари – Galaxy M10 ва M20 сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

Жанубий кореялик техногигант ўтган ойнинг охирида янги туркумдаги илк иккита смартфони – Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 моделларини намойиш этганди. Samsung ушбу серияни айнан хитойлик арзончи смартфонсозлар билан рақобатлашиш учун жорий этган.

ЎҚИНГ: Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

Хабарингиз борки, Samsung ушбу моделларининг тақдимот маросимини Ҳиндистонда ўтказган эди. Ўшанда айтилганидек, Galaxy M10 ва Galaxy M20 смартфонлари ҳозирча шу мамлакатдагина савдога чиқарилган.

Асосан ёшларга мўлжалланган бу смартфонлар Infinity-V дисплейли биринчи моделлардир. Уларнинг нархлари эса қуйидагича:

Galaxy M10 модели, 2/16 ГБ хотирали – 111 доллар;

Galaxy M10 модели, 3/32 ГБ хотирали – 125 доллар;

Galaxy M20 модели, 3/32 ГБ хотирали – 153 доллар;

Galaxy M20 модели, 4/64 ГБ хотирали – 180 доллар.

Ҳиндистонда уяли алоқа операторлари ушбу смартфонларга махсус нархлардаги интернет-трафикни ўз ичига олувчи тариф режаларини ҳам қўшиб таклиф этишмоқда.

Глобал бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!