Янгиланган барча Windows’ларда муаммо – бирорта ҳам антивирус ишламай қолди! Лекин ечими бор...

  •   DiMaX
  •  460
  •  24.04.2019 11:57

Янгиланган барча Windows’ларда муаммо – бирорта ҳам антивирус ишламай қолди! Лекин ечими бор...

Microsoft корпорацияси мунтазам тарзда ўзининг оммабоп операцион тизимларига янгиланишлар тарқатиб туради. Лекин улардаги хатоликлар ҳар гал қанақадир ноқулайликлар туғдираётгани чатоқ-да.

ЎҚИНГ: Windows 10 May 2019 Update тақдим этилди: янгиланишларни энди ўзингиз бошқара оласиз!

Windows операцион тизимининг навбатдаги янгиланишидан сўнг уларда антивирус дастурлари тўғри ишламай қолди. Ушбу муаммо Windows 7 талқинидан бошлаб барча операцион тизимларда учрамоқда.

Биласизки, Microsoft мазкур тизимларига ўз антивируси – «Защитник Windows»ни ҳам ўрнатган ва уларда муаммо кузатилмаяпти. Лекин янгиланган Windows операцион тизимлари чет антивируслар – Sophos, Avira, ArcaBit, Avast, McAfee ва бошқалари билан «келиша олмай» қолган.

Айрим ҳолларда эса ҳатто апдейт ўрнатилган компьютерлар ёки ноутбуклар ёқилмай қолиши кузатилган. Microsoft дастурчилари бундай муаммоларнинг ечими сифатида компьютерни хавфсиз режимда ёқиш, антивирусни тўхтатиб қўйиш ёки буткул ўчириб ташлашни тавсия этишмоқда.

Антивирус дастурлари ишлаб чиқувчилар эса бундай таклиф беришмоқда: логин саҳифасига кириб, 15 дақиқача кутиб, сўнг компьютерни ўчириб-ёқиш лозим.

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг кутилмаган қарори: у Windows 8 тизимини муддатидан аввал «ўлдиряпти»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.