Янгиларидан яхши 2 эски смартфон модели

Янгиларидан яхши 2 эски смартфон модели

Смартфон номи ёнидаги рақам қанчалик катта бўлса, мобил алоқа воситасининг имкониятлари ҳам шунчалик яхши бўлади, деб ўйлаймиз. Мисол учун, iPhone 12 бугун бизни ҳайратга солган iPhone X моделидан анча кучли бўлиши табиий. Бироқ шундай ҳолатлар бўладики, эски смартфонлар ҳам айрим жиҳатлари билан янгиларидан яхши бўлади.

Xiaomi Redmi 3 — Redmi 4

Нисбатан янги ва қимматроқ Redmi 4 ёки нисбатан арзон ҳамда эскироқ Redmi 3 харид қилиш чоғида ҳамма ҳам ақввалги моделнинг афзалликларига диққат қилмайди.

Биринчи навбатда "3" ва "4" авлод ҳамёнбоп смартфонларининг самарадорлиги деярли ўзгармаган (янги моделда Snapdragon 615 процессори бир оз илғор видео карта ҳисобига оз-моз тезлашган).

Ўқинг: Meizu M6 Note: Юртимизда яхши сотилаётган илғор ҳамёнбоп смартфон!

Камералар ҳам ўзгаришсиз қолган. Аккумулятор сиғимида ҳам кичик ўзгариш бор. Redmi 4, биринчи галда ўзидаги бармоқ изи сканери билан ажралиб туради. Бироқ бу сканер ҳаммага зарур эмас.


Sony Xperia Z5 Compact — Xperia X Compact

Ихчам смартфонлар ишқибозлари одатда пул масаласида тежамкор бўлишади. Улар ҳаёт завқини смартфон дисплейи билан ўлчамайдилар. Sony ҳам Apple каби ихчам "ақлли телефон" ишлаб чиқаришда устаси фаранг.

Мини-флагман ҳисобланган 4,6 дюймли Sony Xperia Z5 Compact аввалги моделдан кучлироқ процессор, яхшироқ камера ва қўшимча бармоқ излари учун камераси билан ажралиб туради. 2015 йил учун HD экран ва 2 ГБ оператив хотира ёмон эмас, Qualcomm Snapdragon 810 процессори эса ҳозир учун ҳам аҳамиятини йўқотмаган.

Sony компанияси "Z" туркумини тугатиб, "X" туркумини бошлади ва бу туркумга мансуб гажетлар iPhone SE билан рақобатга киришдилар. Xperia X Compact учун танланган Snapdragon 820 "аждоди"дан бир оз тезкор. Бироқ унинг камераси яхши сурат олса ҳам, 4K-видео тасвирга олиш жиҳатидан маҳрум қилинди.

Ўқинг: Sony Xperia Z5 Compact – жажжилар тоифасидаги кучли смартфон

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.