Йил янгилиги: Xiaomi энди ҳожатхона қоғози ҳам ишлаб чиқаради

Йил янгилиги: Xiaomi энди ҳожатхона қоғози ҳам ишлаб чиқаради

Xiaomi компанияси доим ҳаммани лол қолдиришни яхши кўрган. Бугунги кунда компания оддий ёстиқ, сочиқдан тортиб энг замонавий роботларгача ишлаб чиқаради. Компания ўз маҳсулотлари каталогини ҳеч ким кутмаган буюм билан бойитди. Энди сиз Xiaomi ҳожатхона қоғозларини сотиб олишингиз мумкин.

Xiaomi нинг айтишига қараганда бу туалет қоғозлари бозорида жуда катта янгилик. Қоғоз бамбук дарахти толасидан қилинган ва 4 қаватдан иборат. Табиий тоза маҳсулот ушбу саноатни янги босқичга олиб чиқиши, техник имкониятларини кенгайтириши мумкин экан.

Қоғоз аллақачон сотувга чиқди. Бугунги кунда Xiaomi нинг ўз платформаларида 24 рулондан иборат бир коробка қоғози 13 доллар яъни 110 000 сўм атрофида сотилмоқда.

Aliexpress даги сотувчилар бўлса маҳсулот янгилиги ва ҳали камлиги учун бир рулоннни 4 доллардан сотишаётган экан.

Ушбу маҳсулотни халқаро бозорга чиқиш ёки чиқмаслиги ҳақида Xiaomi ҳеч қанақа маълумот бермади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.