Ёлғоннинг миси чиқди: лазерли винтовка уйдирма экан

  •   Saroy
  •  1267
  •  16.07.2018 15:07

Ёлғоннинг миси чиқди: лазерли винтовка уйдирма экан

 

Бундан бир неча кун аввал оммавий ахборот воситалари хитойликларнинг янги лазерли винтовкаси ҳақида ҳамма ёққа жар солган эди. Энди эса, олтин деганимизнинг миси чиқиб қолди.

Хабарда айтилишича, ҳозирги замон технология ривожи даражаси бундай қуролни ишлаб чиқаришга тайёр эмас.

Лазерли «автомат Калашников» ҳақидаги  хабар  дунё аҳлини ҳайратга солганди, бу ҳақда биз ҳам ёзгандик. Бироқ Youtube-канал  Styropyro бундай қурол ясаш эҳтимолини йўққа чиқарди.

Хитойлик “портатив лазер” ясовчилар энг аввало ушбу асосий саволга жавоб бера олармикан, дейилади мазкур хабарда, яъни  — лазер тўлқинининг узунлиги қанча?

ЎҚИНГ:Xiaomi баскетболчилар учун ажойиб кроссовка яратди, нархи 45 доллар

Тармоқларда тарқалган хабарларга қараганда, хитойликларнинг супервинтовкаси нури шишадан ҳам ўта олади, матони олов олдиради ва одамнинг терисини куйдиради. Бироқ, ушбу қайд этилган материаллар турлича хусусиятларга эга. Битта  лазерли винтовга турли материалга бирдек таъсир ўтказа олмайди.

Бундан ташқари, душманнинг кийим-бошини ёндириш учун лазерга 640 Вт қувват керак. Винтовка бир марта эмас, бир неча марта отиш учун аскар алоҳида бир рюкзакни батареяга тўлдириб олиб юриши керак бўлади. Эҳтимол, хитойликлар портатив энергия манбаини яратиб, фанда ўзига хос инқилоб ясагандир. Бунга ҳам ишониш қийин.

ЎҚИНГ:Хитойликларнинг навбатдаги ихтироси: лазерли «Калашников автомати»

Қуроллар бўйича экспертларнинг аксарияти таъкидлашича, бундай қуролни ясаш фавқулодда мураккаб жараён ҳисобланади. Дунёдаги энг зўр жанговар лазер ҳали ҳам йирик ва қўпол, кўп энергия истеъмол қилади ҳамда мукаммал эмас. Шу боис, технологик тараққиётнинг ҳозирги даражасида лазерли АК-47 винтовкани ясаш хомҳаёлдан бошқа нарса эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!