ZTE Axon 10 Pro 5G смартфони сотувга чиқиш санаси маълум қилинди

ZTE Axon 10 Pro 5G смартфони сотувга чиқиш санаси маълум қилинди

ZTE компанияси шу йил февралда, MWC 2019 кўргазмаси доирасида ўзининг янги – Axon 10 Pro 5G флагманини илк бора жамоатчиликка кўрсатган эди. Расмий намойишидан икки ой ўтиб қурилмага Хитойнинг JD.com онлайн интернет-дўкони буюртмалар қабул қила бошлади.

Смартфонга 6,47 дюмлик FHD+ аниқликдаги қайрилма AMOLED-дисплей ўрнатилган. 20 мегапикселлик селфи-камера эса «томчисимон» кемтикка жойлашган. Экран шунингдек дактилоскопли бўлиб, HDR 10 функциясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Қурилма учталик камерадан иборат: 48 мегапикселлик асосий, 20 мегапексиллек кенг бурчакли ва 8 мегапикселлик телеобъектив модуллар.

Телефоннинг «юраги» сифатида SD 855 ва X50 5G модеми уйғунлашган процессор ўрин олган. Флагман 6/8/12 гигабайт оператив ва 128/256 ички хотирага эга бўлган ва янги F2FS файллар тизими қўлланган. Смартфон Android 9.0 бошқарув тизимига асосланган, ZTE компаниясининг MiFavor 9.0 график қобиғида ишлайди. Аккумулятор сиғими 4000 мА/соатлик бўлиб, 18 Ваттлик тезкор ҳамда симсиз қувватлаш функциясига эга.

Маълумотларга кўра, савдолар 7 май кунидан бошланади, бироқ нархлар хозирча номаълум. Флагманни 6/128, 8/256, 12/256 гигабайтли версияларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп P Smart Z – камераси корпусдан чиқувчи илк Huawei смартфони расмий суратда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!