Android учун Telegram X янгиланди, имкониятлар билан танишинг!
Энг оммабоп мессенжерлардан бўлмиш Telegram’нинг TDLib (Telegram Database Library) асосида яратилган тезкор Telegram X иловаси ҳам янгиланишда давом этмоқда. Ушбу клиент 0.20.6.899 BETA талқинига қадар янгиланди.
ЎҚИНГ: Хушхабар: Android учун русча Telegram X’ни юклаб олинг!
Telegram X’нинг янги бета-талқинида «яшил роботчали» смартфон эгалари учун қуйидаги имкониятлар тақдим этилган:
- Бу илова энди мульти-аккаунтларни қўллаб-қувватлайди – унга чексиз бир нечта аккаунт қўшиб ишлатишингиз мумкин.
- Мессенжер реал вақт режимидаги жойлашувни аниқлай олади, айни пайтда турган жойингиз ҳақидаги маълумотни суҳбатдошингизга юбора оласиз.
- Интерфейснинг бир нечта янги мавзулари тақдим этилган.
- Турли аккаунтлар учун турли мавзуларни қўллаб-қувватлайди.
- Ёзишмалар ва каналлар учун Plain / Bubble режимлари орасида ўтиш имкони бор.
- Мустаҳкамлаб (ёзишмалар рўйхатининг бошига бириктириб) қўйилган чатларни саралаш, ўрнини алмаштириш мумкин.
- Агар бирор хабарда медиа-файл келса, у ҳақдаги билдиришноманинг ўзидаёқ уни кўрсатади.
- Сақланган хабарлардан бошланғич чатга ўтиш мумкин.
ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?
- Айни пайтда фаол бўлмай турган аккаунт устига босиб турилса, унинг чатлари рўйхатини кўрсатади.
- Анимациялар яхшиланган.
- Эмодзига кўра стикерларни таклиф этади.
- Энди ўқилмаган хабарлар илова ҳисоблагичининг белгисида акс этади.
- Маъмурлар гуруҳдаги бириктирилган хабарни барча учун олиб ташламасдан, фақат ўзлари учун ёпиб қўя оладилар.
- Сарлавҳалар бўйича глобал қидириш имкони бор.
- Telegram қўнғироғининг қувват индикатори қўшилган.
- Бошқа кўплаб яхшилаш ва тузатишлар амалга оширилган.
Ушбу бета-талқиндаги мессенжерни юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.
ЎҚИНГ: UzCard барча пластик карта эгаларини Telegram’даги фирибгарликдан огоҳлантирмоқда