Коронавирус бўйича Telegram-бот ишга туширилди
Юртимизда жамоатчиликни коронавирус тўғрисида хабардор қилиш ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида расмий http://coronavirus.uz/uz веб-сайти ташкил қилинганидан хабарингиз бор. Шунингдек, «Koronаvirus info» (@koronavirusinfouz) каналини ҳам Telegram расман тасдиқлаган.
ЎҚИНГ: Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!
АКТ вазирлиги хабарига кўра, коронавирус инфекцияси бўйича «Coronavirus Yordam» номли янги Telegram-бот ҳам ишга туширилди. Telegram-ботга ҳавола: @coronavirusYordamBot.
Мазкур ёрдам боти Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва UZINFOCOM Ягона интегратори ҳамкорлигида ташкил этилган.
Telegram-бот орқали фуқаролар онлайн режимида коронавирус инфекцияси бўйича ўзбек ва рус тилларида шифокор томонидан консультацияни олиш имконига эга.
Telegram-бот ишга туширилиши билан аҳоли учун янада қулайлик яратилди: энди фуқароларимиз call-марказига мурожаат қилган пайтида телефон қўнғироғига жавоб кутмасдан, бевосита бот орқали мурожат қилишлари ва тезкор ёрдам олишлари мумкин.
ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида тармоқларда сохта ахборот тарқатган қашқадарёликка маъмурий қамоқ жазоси қўлланди