Афсонавий Nokia 8110 «бананофон»ида энди WhatsApp ва Facebook ҳам ишлайди!

  •   DiMaX
  •  1078
  •  26.04.2019 09:57

Афсонавий Nokia 8110 «бананофон»ида энди WhatsApp ва Facebook ҳам ишлайди!

Кўпчиликка қадрдон бренднинг Nokia 8110 телефонининг қайта ишлаб чиқилган талқини ўтган йилнинг февралида, MWC 2018 доирасида тақдим этилган эди. Ўшандан буён мазкур тугмачали телефон жаҳон бозорида фаол тарзда ўз ўрнини эгаллаб келаётир.

ЎҚИНГ: «Бананофон» Nokia 8110: харидорларни қизиқтириб қўйди

Янгиланган «бананофон» – махсус KaiOS операцион тизими бошқаруви остида ишлайдиган ва Ҳиндистондан ташқарида ҳам сотилаётган кам сонли телефонлардан биридир. Кеча эса афсонавий бренд фанатларини хурсанд қилувчи янгилик эълон қилинди: Nokia 8110 энди глобал миқёсда WhatsApp ҳамда Facebook иловаларини қўллаб-қувватлайдиган бўлди.

Аввал мазкур дастурлар фақат Ҳиндистон ҳудудидаги «бананофон»лар учунгина амал қилар эди. Энди эса HMD компанияси ушбу модел учун глобал янгиланиш тарқатди ва энди бутун дунёдаги Nokia 8110 эгалари WhatsApp мессенжеридан ҳамда Facebook ижтимоий тармоқларидан фойдалана оладиган бўлдилар.

Янгиланиш ҳажми 38 мегабайтни ташкил этади ва у Nokia 8110 4G версиялари учун чиқарилган. Айни шундай телефоннинг чиройли қора рангдагиси Terashop.uz интернет-дўконимиздан 709 000 сўм эвазига сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Nokia X71 – компаниянинг «тешик» экранли ва учталик камерали илк смартфони Galaxy S10’нинг ярим нархида сотувга чиқди!