Android-смартфонларга узоқ кутилган функция қайтадан қўшиляпти
Қидирув гиганти ўзининг Google Pixel туркумидаги смартфонлари ҳамда Android One дастури доирасига кирган қурилмалар учун «Телефон» стандарт иловасининг алоҳида версиясини чиқариб келмоқда. Xda-developers дастурчиларининг аниқлашларича, яқин орада унга бир замонлар Android тизимидан олиб ташланган бир функция қўшилади.
ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Сизнинг номингиздан сўкинадиган Android-вирус чиқди!
Бу ерда гап стандарт Google Phone иловасидаги қўнғироқларни ёзиб олиш опцияси ҳақида кетмоқда. Google Pixel 4 учун ишлаб чиқилган Google Phone 43.0.289191107 талқинидаги илованинг кодларини «кавлаштириб» кўриб, унда қўнғироқларни ёзиб олиш функцияси тилга олинганини пайқаб қолишган:
Хабарингиз борки, яқиндагина Xiaomi ўз смартфонлари учун айни шу функцияси олиб ташланган MIUI 11 прошивкаларини тарқатишини айтганди. Хулласи калом, хавотирга ўрин йўқ – Google’нинг ўзи яқин орада бу имкониятни барча Android-смартфонларга қайтариши мумкин.
ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2019 йилда қайси смартфонларни кўпроқ сохталаштиришган?
Айни дамда Google Phone иловасининг бета-версиясида қўнғироқларни ёзиб олиш тугмачаси ҳали пайдо бўлгани йўқ, лекин дастурчилар унинг кодида ҳатто бу опциянинг логотипи ҳам мавжудлигини аниқлашган:
Android 6 Marshmallow талқинигача мазкур функция операцион тизимнинг ўзида мавжуд бўлган, кейин олиб ташланган эди. Демак, яқин орада эски функция янги қиёфада қайтишини кутамиз.
ЎҚИНГ: Android’да кенг имкониятлар учун дастурчи менюсини фаоллаштирамиз