Galaxy A71 кутилганидан ҳам қиммат бўлиб чиқди!

  •   DiMaX
  •  18351
  •  21.12.2019 13:33

Galaxy A71 кутилганидан ҳам қиммат бўлиб чиқди!

Samsung компанияси ўтган ҳафтада ўзининг Galaxy A51 смартфонини намойиш этганди. Шу билан бирга, у яна Galaxy A71 моделининг ҳам анонсини берган, аммо нархини айтмаганди.

ЎҚИНГ: Samsung айтмасаям, янги йилгача чиқадиган Galaxy S10 Lite нархи ва хусусиятлари фош бўлди

Galaxy A71 смартфонининг «аждод»и – Galaxy A70 модели ўртача 450 долларга нархланган, агар янгисининг баҳоси ҳам шу атрофда бўлса, оммалашуви қийин, дегандик ўшанда. Ҳиндистонлик инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) маълум қилишича, Samsung бу моделини ундан ҳам қиммат сотмоқчи. Twitter орқали ёзишича, Galaxy A71 нархи 490 еврога тенг бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Galaxy A71 модели Snapdragon 730 процессорига, 6 ёки 8 ГБлик тезкор ва 128 ГБлик доимий хотирага эга. Бироқ юқоридаги гап тўғри бўлса, харидорлар уни талашиб олишмаслиги турган гап.

ЎҚИНГ: ТОП-5: The Guardian наздида 2019 йилги энг зўр смартфонлар