ТОП-5: The Guardian наздида 2019 йилги энг зўр смартфонлар

  •   DiMaX
  •  2915
  •  19.12.2019 16:58

ТОП-5: The Guardian наздида 2019 йилги энг зўр смартфонлар

Куни кеча IGN версиясига кўра охирги 12 ойда тақдим этилган энг яхши смартфонларни эълон қилган эдик. Энди эса нуфузли The Guardian нашри ҳам якунланаётган йилдаги энг яхши смартфонларни саралабди.

ЎҚИНГ: Иккита нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил ноябрь)

The Guardian охирига етаётган йилдаги муайян тоифалар бўйича энг яхши смартфонларни таъкидлаб кўрсатган. Унинг рейтингини фақат флагман моделлар орасидан бирор хусусиятига кўра танламоқчи бўлганлар учун ўзига хос йўриқнома, дейиш ҳам мумкин.

  1. OnePlus 7T Pro – энг зўр смартфон;
  2. iPhone 11 Pro – энг яхши айфон;
  3. Samsung Galaxy S10 – энг зўр ихчам Android-смартфон;
  4. Huawei P30 Pro – энг аъло камерофон;
  5. OnePlus 7T – нархи ва хусусиятлари энг мос телефон.

Асосий «номинация»лар ғолибларидан ташқари, The Guardian яна қуйидаги моделлар ҳам яхши эканини таъкидлаб ўтган:

  1. iPhone 11;
  2. iPhone 11 Pro Max;
  3. Samsung Galaxy S10e;
  4. Samsung Galaxy S10+;
  5. Samsung Galaxy Note10+;
  6. Samsung Galaxy S10 5G;
  7. Huawei Mate 30 Pro;
  8. Google Pixel 4 XL.

Табиийки, бу – The Guardian нашрининг нуқтаи назари; бошқаларнинг фикри бундан фарқланиши мумкин. Масалан, DxOMark сервиси 2019 йилнинг энг зўр камерофонлари ҳамда энг яхши селфифонлари рейтингларини чиқарган.

ЎҚИНГ: Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!