Galaxy Note 10 қиёфали Galaxy A51 намойиш қилинди: нархи ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  29723
  •  12.12.2019 17:45

Galaxy Note 10 қиёфали Galaxy A51 намойиш қилинди: нархи ва хусусиятлари

Samsung компанияси ўрта нархли смартфонлар туркумининг янги вакили – Galaxy A51 девайсини расман тақдим этди. Бу – дунё бўйлаб жуда оммалашган Galaxy A50 моделининг (сотиб олиш) давомчисидир.

ЎҚИНГ: Galaxy A51, A71, A81 ва A91 смартфонларининг нархлари маълум бўлди!

Galaxy A51 смартфони диагоналига 6,5 дюймлик, тасвир аниқлиги Full HD+ бўлган AMOLED-дисплейга эга. Унинг юқори қисми ўртасида, худди Galaxy Note 10 флагманидаги сингари, 32 мегапикселлик селфи-камера учун тирқиш очилган. Бармоқ изи сканери ҳам экраннинг ўзига интеграция қилинган.

Смартфоннинг бош камераси тўртта модулни ўз ичига олади: 48 мегапикселлик асосий сенсор f/2.0 апертурали объективга эга. Иккинчи датчик 12 мегапикселлик бўлиб, 123 даражада кенг; учинчиси макросъёмкага мўлжалланган 5 мегапикселлик бўлса, охиргиси 5 мегапикселлик чуқурлик сенсоридир.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Galaxy A51 самарадорлиги учун Exynos 9611 чипсети масъул – у 4, 6 ёки 8 гигабайтлик тезкор хотира билан ҳамкорликда ишлайди. Смартфон доимий хотираси 64 ва 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади; яна 512 гигабайтгача қўшимча хотира картаси қўйиш мумкин. Аккумулятори ҳам зўр – 4000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиб, USB-C порти орқали 15 ваттлик технология асосида қувватлана олади. Корпусда яна стандарт қулоқчин тирқиши ҳам мавжуд.

Смартфон қадоқданоқ Android 10 операцион тизим талқини билан таъминланган. NFC-чип ҳақида маълумот йўқ, лекин униси ҳам бўлса керак. Корпусининг ўлчамлари 158,5x73,67,9 миллиметрни, вазни эса 172 граммни ташкил этади. Хоҳишга кўра унинг оқ, қора, кўк ва пушти ранглисини танлаш мумкин.

Samsung янги смартфонини 27 декабрдан Вьетнамда, бошланғич конфигурацияда тахминан 350 АҚШ долларига тенг нархда сота бошлайди. Бошқа вариантларининг нархлари, шунингдек, қолган мамлакатлар бозорларига қачон чиқиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти