Интернетга боғланиб қолгансиз: бунинг 10 та белгиси бор

  •   Saroy
  •  1833
  •  29.09.2018 16:35

Интернетга боғланиб қолгансиз: бунинг 10 та белгиси бор

Интернетга боғланиб қолиш тиббий томондан олиб қаралганда   расман руҳий бузилиш ҳисобланмайди. Аммо олимлар мана бир неча йилдан буён интернетга ортиқча берилиш айнан шахснинг бузилиши эканини таъкидлашмоқда. Улар шу билан бирга ушбу муаммонинг илдизини топишга ва унинг оқибатларини билишга уринишмоқда. Ҳозирча эса интернетга боғланиб қолишнинг ўнта белгиси маълум.

Борган сари кўп вақтингизни интернетда ўтказмоқдасиз

Бу ерда чегара шу қадар нозикки, сиз ҳақиқатан ҳам зарурат юзасидан интернетга киряпсизми ёки вақтни ўлдириш учунми, билиш жуда қийин.

Бу муаммо корпорация раҳбариятларини ҳам ташвишга солмоқда. Чунки  фойдаланувчиларни ижтимоий тармоққа ўтиришга мажбурлаётган айнан ўшалар деб қаралади.

Масалан, Facebook, Instagram ва YouTube интернетда ўтказилган вақтни кузатиб бориш функциясидан фойдаланади. Бундан ташқари, улар  ижтимоий тармоқда бўлишни чегаралаш имкониятини киритишган. Бу сизнинг қай даражада интернетга берилиб қолганингизни ва у ерда ҳақиқатан ҳам қанча вақтингизни ўтказаётганингизни баҳолаш имконини беради. Агар сизга ижтимоий тармоқда бўлганингиз ҳали оз кўринса ва яна бўлмоқчимисиз – демак бу шундан белги беради.

ЎҚИНГ:Дунёга дарз кетади: интернетни иккига бўлишмоқчи

Тармоқда қанча вақт ўтказиш мумкин? Агар офтальмологларнинг тавсиясини ҳисобга олмасак, қанча ҳоҳласангиз шунча бўлишингиз мумкин. Аммо бу миъёр шундай шартда бўлиши мумкинки, агар сиз қандайдир муҳим бир мақсадни кўзлаган бўлсангиз. Агар шунчаки, бир веб-саҳифадан бошқа веб-саҳифага саёҳат қилсангиз, демак бу берилиш белгиси бўлади

Ҳа — 1 балл
йўқ — 0 баллов

Тармоққа киролмасангиз, жуда кучли салбий ҳисни туясиз

Агар алоқасиз қолсангиз қанчалик хафа бўласиз, шуни тушиниш жуда муҳим. Бу енгил ҳавотир, аччиқланиш ёки кучли ваҳимага берилиш, бўшлиқни ҳис қилиш, депрессияга тушиш бўлиши мумкин. Устига устак, ҳатто жисмоний симптомлар пайдо бўлиши мумкин: оғриқ, юрак уриши тезлашиши, нафас олишдаги муаммо.

ЎҚИНГ:Интернет бўйича "Ўзбектелеком" монополиясига ҳам барҳам берилади!

Буни ўзингизда синаб кўриш учун, кунни интернетсиз ўтказиш мақсадини олдингизга қўйинг, масалан дам олиш кунида. Агар сиз ушбу чекловни осонгина енгиб ўтдингизми, демак ҳавотир олмаса ҳам бўлади. Агар интернетсиз ўтаётган вақт сизга жуда қийин кечса ва сиз чидай олмасангиз, демак бу жиддий муаммо.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Фикрни бир жойга тўплай олмаяпсизми

Мутооала вақтида, хат ёзаётганингизда ёки видеоконтентни кўраётганингизда смартфонингизни текшириб кўришдан ўзингизни тия олмаяпсизми. Сатрлар аралашиб кетяптими, маълумот ёдда қолмаяптими, янги нарсага қизиқиш тезда йўқолаяптими.

Албатта бу ҳол стресс билан боғлиқ бўлади. Бироқ паришонхотирлик чекинмаса ва барча машғулотда ҳамроҳ бўлса, демак чора кўриш вақти келган.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Ҳар доим интернетда машғулотингиз ҳақида ўйлайсизми

Иш, ҳордиқ, суҳбат чоғида, сиз булар тугаши билан  ниҳоят интернетда ўзингиз севган одатий машғулот билан машғул бўлишни ўйлайсизми. Постларни ўйлаб топиш, компьютер ўйинларидаги тактикаларни миянгизда жамлаш, янги харидлар ҳақидаги ҳаёллар, буларнинг ҳаммаси интернетга боғланиб қолганликнинг белгиси ҳисобланади.

ЎҚИНГ:«Интернет ўчармиш»: ҳақиқатми ёки тутуриқсиз афсона

Айрим кишилар ўз ҳаётларини шундай тасаввур қиладиларки, ишқилиб унинг ташқи кўриниши ижтимоий тармоқлар учун  чиройли картинадек ярашсин. Фото учун махсус интерьерлар, сайр ва саёҳатлар ва расм ҳамда видеоконтент устида тинмай ишлаш — чиқиб кетиш мушкул бўлган ёпиқ давра бу.  Муаммони англаш — жуда муҳим қадам, фақат ўзни қўлга ола билиш лозим.

Ҳа  — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Интернетга берилиш одамлар билан муносабатингизни бузади

Қариндошларингиз, дўстларингиз ёки ҳамкасбларингиз сизнинг интернетда ҳаддан ортиқ кўп вақтингизни ўтказаётганингизга эътибор қаратишади ва сизга буни эслатадими? Бу яхши белги эмас. Шундай вазиятлар бўладики, унга атрофдан қараб тўғри баҳо бериш мумкин, халос. Шу боис ўзгаларнинг фикрини ҳам инобатга олиш лозим. Агар сизнинг яқинларингиз билан муносабатингиз бузилган бўлса ва бунга сизнинг интернетда кўп вақт ўтказишингиз сабаб бўладиган бўлса, бу ҳам интернетга боғланиб қолганингиз белгиси бўлади.

Интернетга боғланиб қолган одамлар ўзининг муаммосини яшириш учун атрофдагиларни тез-тез алдашга тўғри келади. Муаммони инкор этиш ва  вазиятни юмшатишга ҳаракат қилиш, буларнинг барчаси интернетсиз яшай олмайдиган одамларга хос одатдир.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Сизда ишда ёки ўқишда муаммо пайдо бўлдими

Бу бўлим аввалгисининг давоми бўлиши ҳам мумкин. Ҳамкасблар ва раҳбарият билан ёмон муносабат. Ўзининг фрилансерликдаги вазифаларини инкор этиш ва ўқув машғулотларини ўтказиб юбориш — буларнинг барчаси виртуал ҳаётни деб, ҳақиқий ҳаётдан узилиб қолганлик натижасида бўлади.

ЎҚИНГ:«Янги интернет» пайдо бўлмоқда: ҳозирча 30 миллион доллар жалб қилинди

Бундай муаммоларга дуч келиш учун албатта 10 соатлаб узлуксиз видеоўйинларда ўтириш шарт эмас. Берилиш сездирмасдан ривожланиши мумкин: сиз шунчаки ярталаблари  янгиликларни ўқийман деб ишга  кеч қоласиз ёки ютубда видео кўраман деб ўтириб қоласиз ва уйга берилган вазифани бажаришга улгурмай қоласиз. Бу интернетга берилишнинг дастлабки белгилари, ҳатто тармоқда ўтирган вақтингиз бир соатдан ошмаса-да.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Вақтингизни мақсадсиз ўтказасиз

Тармоқда бўлишга берилган киши баъзан у ерда ҳеч нарса қилмайди. Ўйнамайди, ишламайди, маълумот қидирмайди, балки шунчаки  билдиришномалардан бохабар бўлиш учун  саҳифаларни янгилаб ўтиради.

Ҳар доим кутиш ҳолатида бўлиш, кишининг аҳволига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, улар смартфондан воз кечиши мумкин, билдиришномани ўчириб қўйиши мумкин ва ортиқча сайтларга, одамларга ва  ҳамжамиятга  шунчаки расмиятчилик юзасидан жавоб қайтарасиз.

Сиз одамлар интернетда нимани ёзаётган бўлса барчасини жиддий қабул қиласиз, баҳсларга қўшиласиз ва виртуал суҳбатни ҳаёлингизда узоқ давом эттирасиз.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Сиз интернетга кўп пул сарфлаяпсизФойдаланувчилар тез-тез интернетга пул сарфлайдилар: харид қилишади, ўйнайди ёки нуфузли аккаунтларга пул тўлайди. Бундай нарсаларга ҳаддан ортиқ пул сарфлаш ҳавотирдан огоҳлантирувчи  қўнғироқ ҳисобланади. Бундай вазиятда тармоққа берилиш билан боғлиқ бир йўла бир нечта муаммо ҳақида гапирса бўлади. Масалан, айримлар соатлаб ўтиради ва минг-минглаб сўм маблағини онлайн-казинога сарфлайди ёки видеоўйинларнинг қўшимча функцияларига тўлов қилади.

ЎҚИНГ:Интернетда янги хит: фотосуратдан «кўринмас» автомобилни топинг-чи?

Агар шундай бўлса, ҳисобингиздан қанча пул сарфланганини таҳлил қилишингиз керак бўлади ва ушбу сарф-харажат ҳақиқатан ҳам зарурмиди, шуни тушиниб олиш керак. Дастлаб, энг биринчи навбатда ўзингизнинг молиявий аҳволингизни хавф остига қўймаслик учун банк картангизга чеклов қўйишингиз мумкин, кейин эса муаммони таҳлил қилсангиз бўлади.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Сиз ҳаётий учрашув ўрнига онлайн-суҳбатни маъқул кўрасиз 

Интернетга боғланиб қолган одамлар дўстлар ёки қариндошлар ва вақт билан интернет орасида танлаш бўлса, ҳар доим сўнгисини танлайсиз. Сайр, сафар, кечки базмларларга фақат тармоқдан узилмаган шароит бўлсагина рози бўласиз. Ҳар куни бир неча кишидан иборат компаниянинг ўз смартфонлари билан овора бўлаётганини кўришимиз мумкин. Катта эҳтимол билан уларни бемалол интернетга берилган, десак бўлади.

Шунча нарса етмаганидек, уларнинг айримлари жонли суҳбат қилиш йўлларини ҳам унитиб қўйишади. Уларга тармоқ орқали ким биландир гаплашиш ёки танишиш мавжуд алоқаларни ушлуб туришдан кўра анча осон. Оффлайнда суҳбатлашиши оғирлашиб бормоқда, лекин чатларда алоқа қилиш осонлашиб бормоқда ва суҳбат қуришга қийналмайди.

ЎҚИНГ:Google’нинг интернет тежовчи иловаси энди уни ғамлаб қўйишни ҳам ўрганди

Ҳаётининг онгли қисмини виртуалда ўтказаётган кўплаб замонавий ёшлар жонли суҳбатни ўргана олмадилар. Шу туфайли депрессия ва ташвишли поракандалик, кайфиятнинг бузилиши.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Соғлигингиз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлдими

Интернетга боғланиб қолишлик муаммоси билан боғлиқ тушкунликнинг бутун бошли рўйхати мавжуд. Аксарият берилган одамлар гигиенага амал қилмайди, душ қабул қилишни унитади, тишини тозаламайди ёки олма емоқчи бўлганда уни ювмайди. Буларнинг барчаси  организм тизимида ўз аксини намоён қилади. Шу билан бирга,  овқатланиш одатида ҳам бузилиш юз беради: айримлар ўз вақтида овқатланишни унитади ёки сув ичмайди, бошқаси компьютер олдида ўтириб кўп еб юборганини билмай қолади.

Интернет-фойдаланувчилар шунингдек, кўзи қуриб қолиш муаммоси билан ҳам туқнаш келади, бу эса кўз касалликни келтириб чиқаради, елка оғрийди, вақти-вақти билан қаттиқ бош оғриги тутиб қолади, уйқусизлик қийнайди. Яна бир кўнгилсизлик — карпал канали синдроми — қўлнинг асаб толалари зарарланиши, бу узоқ вақт сичқонча ёки тачпад билан ишлаганда мушаклар зўриқишидан келиб чиқади.

Интернет-берилувчанлик ҳозирча касаллик деб тан олингани йўқ, аммо у кўплаб одамларнинг ҳаёт сифатини пасайтирмоқда. Ўзингизни ўзгалар билан таққослаш фонида уйқусизлик, қўрқувнинг ортиши, депрессия кузатилса, демак ноутбукни ўчириш вақти келган.

Ҳа — 1 балл
Йўқ — 0 баллов

Натижалар

Агар беш ёки ундан кўп  балл йиғдингизми, демак сизда ушбу муаммо мавжуд.

Ҳар қандай боғланиб қолиш, бу шахсиятнинг бузилишидир. Ўзни аддиктив тутиш ўзида кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Бу интернетга боғланиб қолишми, наркотик моддаларга берилишми ёки  спортга, бунинг аҳамият йўқ. Агар  деструкция бўлса — бу ёмон ва албатта  мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

Мутахассисга муаммоларингизни сўзлаб беринг, чунки тармоққа боғланиб қолиш жуда жиддий муаммо ва унга қарши ёлғиз курашиш қийин бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу тушкинлик чуқурлашиши мумкин ва унга қарши курашиш тобора қийинлашиб кетади. Ҳавотир қўнғироғини қанчалик эрта чалсангиз — ушбу муаммо билан шунча самарали кураша оласиз.

Агар олган балларингиз беш баллдан кам бўлса, тўлақонли берилиш сизда ҳали шаклланмаган, лекин интернет бор экан, ижтимоий тармоқлар фаолият кўрсатавераркан, хавф барибир сақланиб қолаверади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.