Samsung кутилмаганда «Оскар» тадбирида Galaxy Z Flip’ни намойиш этди! (+расмий видео)

  •   DiMaX
  •  4241
  •  10.02.2020 10:45

Samsung кутилмаганда «Оскар» тадбирида Galaxy Z Flip’ни намойиш этди! (+расмий видео)

Бугун, 10 февраль куни ўтган йилнинг энг зўр фильмларини тақдирловчи «Оскар» маросими бўлиб ўтди. Кино оламининг энг йирик тадбири бўлган ушбу анжуманда реклама берувчилар ўзларининг муҳим маҳсулотларини намойиш этишди.

ЎҚИНГ: Apple ақлдан озди - энди «Оскар»ни ҳам олмоқчи!

Бу йилги «Оскар» тадбирида кўрсатилган энг муҳим ва кутилмаган реклама эса Samsung «раскладушка»си – Galaxy Z Flip намойиш этилган ролик бўлди! Тўғри, бу қурилманинг тўлқонли тақдимоти эртага – 11 февралда бўлиб ўтади, аммо компания унинг асосий ўзига хосликларини ва ташқи кўринишини тўлиқ ошкор этди.

Миш-мишларда айтилганидек, Galaxy Z Flip бинафшаранг ва қора тусли корпусларда чиқарилади. Унинг асосий ўзига хослиги – катта қайишқоқ экрани билан буклаш механизмидир. Motorola Razr моделидан фарқли равишда, Samsung букламафонини 90 даражалик бурчак остида ҳам ишлатиш мумкин: бу режимда видеоқўнғироқларни амалга ошириш, штативсиз ҳам ролик суратга олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip букламафонининг нархи ҳақида хушхабар бор!

Samsung Galaxy Z Flip моделининг бошқа хусусиятлари ҳам аллақачон аниқ бўлган:

Дисплей: 6,7 дюймлик, Dynamic AMOLED, Full HD+, 22:9

Процессор: Snapdragon 855+

Хотира: 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий

Камера: 12+12 МПлик бош ва 10 МПлик олд камералар

Аккумулятор: 3300 мА/соатлик

Операцион тизим: Android 10 базасидаги One UI 2.0

Кўриб турганингиздек, Galaxy Z Flip техник жиҳатларига кўра ўтган йилги флагманлар қаторида туради. Букилувчан дисплейнинг янги технологияси туфайли Samsung бу моделида бошқа жиҳатлардан озроқ тежаган – таннархи юқори бўлиб кетмаслиги учун.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip ҳамда Galaxy S20’лар ҳақида қизиқ хабар: Samsung’дан буни ҳеч ким кутмаган эди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!