Galaxy Z Flip букламафонининг нархи ҳақида хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  4901
  •  17.01.2020 09:40

Galaxy Z Flip букламафонининг нархи ҳақида хушхабар бор!

Samsung компаниясининг илк букламафони Galaxy Fold бўлса, иккинчиси Samsung W20 5G деб номланган. Унинг қайишқоқ экранли учинчи смартфони Galaxy Fold 2 деб аталиши кутилаётганди, лекин етакчи смартфонсоз Galaxy Z Flip номини танлаган.

ЎҚИНГ: 11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

Интернетга сизиб чиққан навбатдаги маълумот Samsung Galaxy Z Flip букламафоннинг нархига алоқадор. Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларининг ёзишларича, техногигант маҳаллий бозорда унга 1 миллион вон миқдорида бошланғич нарх белгилаган. Бу эса тахминан 862 АҚШ долларига тенг нарх.

Яъни, ўтган йилги Galaxy Fold модели 2000 доллардан сотилаётганини ҳисобга олсак, янги букламафон унинг ярим нархидан ҳам арзон чиқади! Galaxy Z Flip’нинг бевосита рақиби – «раскладушка» форм-факторли Motorola RAZR эса 1500 долларга баҳоланган.

Тўғри, 862 доллар – унинг базавий конфигурациядаги варианти учун белгиланган нарх. Унинг энг илғор конфигурациядагисини эса Samsung бирмунча қиммат – 1,5 миллион вон, яъни 1293 доллардан сотишни режалаштирган.

Galaxy Z Flip’ни бунчалик арзон сота олиши учун жанубий кореялик гигант унга ўтган йилги Snapdragon 855 процессорини ўрнатган. Уни 11 февралдаги Galaxy Unpacked 2020 тадбирида, Galaxy S20 туркумидаги флагман смартфонлари билан бирга намойиш қилишади.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra ўлчамини ўзаро ва бошқа флагманлар билан солиштирамиз

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!