Xiaomi Mi 8 Pro (Screen Fingerprint Edition) флагмани ҳам намойиш қилинди – унинг бармоқ изи сканери экранида!

  •   DiMaX
  •  1347
  •  20.09.2018 11:24

Xiaomi Mi 8 Pro (Screen Fingerprint Edition) флагмани ҳам намойиш қилинди – унинг бармоқ изи сканери экранида!

19 сентябрь куни ўтказган тақдимот маросимида Xiaomi компанияси Mi 8 Lite (Mi 8 Youth Edition) смартфонидан ташқари, Mi 8 Pro флагманини ҳам намойиш этди. Бу – олдинги хабарларда Mi 8 Screen Fingerprint Edition деб келинаётган, юқори хусусиятларга эга гаджетдир.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Mi 8 Fingerprint Edition смартфонини кўрсатиб, тақдимот кунини ҳам айтди!

Xiaomi Mi 8 Pro томонлари ўзаро 19:9 нисбатида бўлган, диагоналига 6.21 дюймлик экранга эга. AMOLED-дисплейнинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида, яъни 2248х1080 пикселли. Сирасини айтганда, Mi 8 Pro модели стандарт Mi 8 флагманидан фақат биттагина жиҳати билан фарқ қилади – унинг бармоқ изи сканери дисплейнинг ўзига жойланган.

«Хитойча Apple» бунақа ечимни ўзининг Mi 8 Explorer Edition премиал флагманида ҳам қўллаганидан хабарингиз бор. Лекин у фақатгина Хитой ҳудудида сотилади ва ҳатто у ерда ҳам бу смартфонни сотиб олиш қийин. Xiaomi Mi 8 Pro эса глобал савдога ҳам чиқарилса керак.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro халқаро бозорга чиқяпти – у Xiaomi’нинг янги флагманими?

Смартфоннинг самарадорлиги учун эса Adreno 630 график тезлатгичли Snapdragon 845 флагман процессори масъул. Мазкур чип 6 ёки 8 гигабайт ҳажмли тезкор хотира билан ҳамкорликда ишлайди. Қурилма фақат бир хил – 128 гигабайт доимий хотирага эга талқинда чиқарилади.

Mi 8 Pro моделининг қўшалоқ камераси «сунъий идрок» функциялари билан таъминланган. Унинг асосий модули – 12 мегапикселли, кенг форматли Sony IMX363 сенсори f/1.8 апертуралидир. Ёрдамчи объектив ҳам 12 мегапикселли, аммо f/2.4 апертурали S5K3M3 модули ҳисобланади.

Селфилар учун эса экран устига 20 мегапикселли, f/2.0 апертурали олд камера ўрнатилган. Бу камерага эгасининг қиёфасини таниш орқали қурилмани қулфдан чиқарувчи Face Unlock функция ҳам татбиқ этилган.

Иккита SIM-карта билан ишлай олувчи Xiaomi Mi 8 Pro модели 4G VoLTE тармоғини қўллаб-қувватлайди. Унга Wi-Fi (802.11ac), NFC ҳамда Bluetooth 5.0 модуллари, шунингдек USB Type-C порти ўрнатилган. Смартфон энг янги – MIUI 10 график қобиғи остидаги Android 8.1 Oreo операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: iPhone Xs тақдимотидан кейиноқ Xiaomi унинг нақ уч баравар арзон клонини намойиш этди!

Xiaomi компанияси Mi 8 Pro флагманини икки хил – қора ва пушти-сариқ градиент тусли корпусларда ишлаб чиқаради. Хитойда унга ҳозирданоқ олдиндан буюртма олиш бошланган, харидларни етказиб бериш эса 21 сентябрдан белгиланган. Смартфоннинг 6/128 гигабайтлик хотирага эга талқини учун 467 АҚШ доллари, 8/128 гигабайтлик талқини учун эса 525 доллар сўралмоқда.

Ўзбекистонда эса «хитойча Apple»нинг бир қатор смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам расмий кафолат билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.