Galaxy S9’нинг асосий сирларидан бирини Samsung муҳандиси сотиб қўйди

Янги флагманда ўзгача технологияли сенсор мавжуд бўлиши хусусида ҳақда Samsung Electronics’да ишлайдиган муҳандислардан бири LinkedIn тармоғида ёзган.

Эксклюзив видео: iPhone X’ни барибир алдаса бўлар экан!

Вьетнамдаги Bkav Corporation компанияси «юбилей айфони»нинг Face ID юзни таниш тизимини 3D-ниқоб ёрдамида алдашга муваффақ бўлди.

Samsung Galaxy S9'нинг процессори тақдим қилинди

Samsung компанияси Exynos 9810 мобил чипини расман тақдим қилди. Мазкур платформа тез орада ишлаб чиқариладиган Galaxy S9 смартфонига ўрнатилади.

Apple кейинги авлод iPhone’ларидаги асосий муаммодан қутуляпти (+видео)

InVisage Technologies ишлаб чиқарувчи ихчам фотомодуллар шарофати билан, Apple’нинг навбатдаги авлод смартфонларида камера корпусдан чиқиб турмайди.

Samsung Galaxy X: қўш экранли буклама смартфон яқинда тақдим этилади

Galaxy X худди ноутбук ёки ZTE Axon M сингари форм-факторга эга. Масалан, уни худди оддий телефон сифатида ишлатиш ҳам, зарурат туғилганида ёйиб, планшет форматида фойдаланиш ҳам мумкин.

Xiaomi 2018 йилги смартфонларида 3D-сенсорларни жорий этади

3D-сенсорлар – келгуси йилда Xiaomi жорий этадиган ягона инновация эмас. Мазкур компания яна IP67 ёки IP68 стандартига кўра ҳимояланган смартфон ҳам ишлаб чиқармоқчи.

2018 йили iPhone X’га ўхшаш iPad чиқади: Face ID бор, «Home» тугмачаси йўқ!

Планшет билан бир қаторда янгиланган Apple Pencil стилуси ҳам тайёрланмоқда, унда қўлланиш имкониятларини кенгайтирувчи янги дастурий жиҳозлар ҳам бўлади.

Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

VOCORD Android SDK яратувчилари унинг бир жиҳатига урғу беришмоқда – мазкур маҳсулотнинг барқарор ишлаши учун интернетга уланишнинг асло кераги йўқ.

Elephone янги смартфони учун «чексиз дисплей» яратди!

Samsung’дан кейин Elephone компанияси нафақат қайрилма, балки ҳақиқий ромсиз экран ярата олган иккинчи ишлаб чиқарувчи бўлди.

iPhone X’даги инновация бўйича Apple’га қарши Meizu ва MediaTek майдонга тушяпти!

Meizu ва MediaTek ҳамкорлигида яратилаётган Face ID талқини бозордаги энг яхшиси бўлиши мумкин. Афтидан, уни mblu Zero смартфони тақдимотида кўрсатишса ва илк бор шу қурилмага татбиқ этишса керак.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш