52 та компаниянинг IT-Park резиденти мақоми бекор қилинди (тўлиқ рўйхат)
416 та IT-Park резидентларидан 52 та IT-компаниялар шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари учун, яъни аудиторлик хулосасини тақдим этмаганликлари ва Низом талабларини бузганлиги туфайли доимий резидент мақомидан маҳрум этилди. Бу ҳақда IT-Park маълумот маълумотига таяниб Газета.uz ёзмоқда.
ЎҚИНГ: Бир миллион дастурчи қандай тайёрланади?
«IT-Park резиденти мақомига эга IT-компаниялар сони кундан кунга ортмоқда. Aммо турли сабаблар туфайли ушбу мақомни йўқотаётганлар ва шунга кўра, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлаётган IT-Park резидентлари ҳам мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, Низом талабларини бузган юридик шахсларга нисбатан солиқ идоралари имтиёзларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятларини тиклаш билан бекор қилиш чораларини қўллайдилар», ― дейилади баёнотда.
Қуйидаги компанияларнинг IT-Park резиденти мақоми бекор қилинди:
- МЧЖ ҚХ «XT Xarid Texnologiyalari» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ ҚХ «Bercut It Solution» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Madetec-Solution» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Game Zale» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Alp Jahon Himoya» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Adora Hilol» – Андижон вилояти
- МЧЖ «Kumush Servis Media» – Жиззах вилояти
- МЧЖ «Bookingstan» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Sapphire Promotion Group» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Any Mobile» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «International Software» – Фарғона вилояти
- МЧЖ «Online Service Platform» – Тошкент шаҳри
- ХК «Thank You Servis» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Ideal Soft» – Хоразм вилояти
- МЧЖ «Startlab» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Quick Study» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Algebra» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Merade» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Valiant Original Comfort» – Қашқадарё вилояти
- МЧЖ «TNH Sarmoya» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Activemedia Solutions» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Alphabet IT Group» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Sof» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Universal Test Sinovlari» – Тошкент шаҳри
- ХК «Lighting» – Фарғона вилояти
- МЧЖ «New General Consulting» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Global Technologies» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Abutech» – Фарғона вилояти
- МЧЖ «Ace Craft Engine» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Center of Enginering Technologies» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Developing Web Studio» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «For each Soft» – Қашқадарё вилояти
- МЧЖ «Global Innovation Center» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Hello World» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Interintellect» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Kakadu Pay System» – Хоразм вилояти
- ХК «Livewithcode» – Самарқанд вилояти
- МЧЖ «Max IT» – Тошкент шаҳри
- ОК «MironSoft» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Mnemonik Adult» – Тошкент шаҳри
- ХК «Mobile First» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Multimedia MarkazI» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Nanovation» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «ONDO» – Сирдарё вилояти
- ХК «PCM Software» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Pragmatik Solutions» – Тошкент шаҳри
- ХК «Rococo Group» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Tetrasoft Servis» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Tyajpromavtomatika» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ ҚҲ «Whirl» – Тошкент шаҳри
- МЧЖ «Blockchain Systems Technology» – Тошкент шаҳри
- «Integro-Solutions» МЧЖ – Тошкент шаҳри
ЎҚИНГ: Юртимизда илк рақамли банкка лицензия берилди!
Айтиб ўтиш керакки, IT-Park резидентлари учун қуйидаги вазифалар белгиланган:
- Фақат ахборот технологиялари соҳасида фаолият турларини амалга ошириш;
- IT-Park Дирекциясига ҳар чоракда фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
- Молиявий-хўжалик фаолиятининг йиллик аудитини ўтказиш ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини Дирекцияга юбориш;
- IT-Park резидентининг Дирекция билан ишлаш шартлари тўғрисидаги Шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш.
IT-Park резиденти мақомидан маҳрум қилинган 52 та IT-компания тўғрисидаги маълумотлар имтиёзларни бекор қилиш чораларини кўриш мақсадида солиқ органларига юборилди. Шунингдек, солиқ идораларига IT-Park резидентларининг ягона реестрига киритилган, аммо турли сабабларга кўра энди фаол резидент бўлмаган 63 та IT-компания тўғрисидаги маълумотлар ҳам юборилди.
«Қонунга мувофиқ IT-Park резиденти мақомида бўлиш бир кун бўлса ҳам компаниянинг аудиторлик текширувини ўтказиш ва имтиёзлардан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик тўғрисида хулоса бериш мажбуриятини келтириб чиқаради», ― дейилади баёнотда.
ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар